O'zLiDeP фаоли 1000 дан ортиқ оилани оталиққа олди

25.04.2020, 14:25

O'zLiDeP фаоли 1000 дан ортиқ оилани оталиққа олди

Бутун дунёда кенг тарқалиб улгурган коронавирус инфекцияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пандемия таъсирида юзага келган глобал инқироз оқибатларини юмшатиш, синовли кунлардан талафотларсиз чиқиш учун зарур барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, тадбиркорлар ҳамда кластерларга солиқ имтиёзлари, кредит таътиллари бериляпти. Бу эса ҳозирги мураккаб шароитида ишчи-ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоясини кучайтиришда қўл келяпти.

O'zLiDeP фаоли, Сенатор Муртазо Раҳматов раҳбарлик қилаётган Бухородаги “BCT Cluster”, Қуйи Чирчиқ туманидаги “ТCT Cluster” кластерлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт ҳажмини оширишга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида иш фаолиятини бир зум ҳам тўхтатгани йўқ. Бу ерда меҳнат қилаётган 12 минг кишилик жамоанинг ҳар бир аъзосига иш ҳақлари ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб берилмоқда. Шу билан бирга, ҳозирги оғир пайтда аҳолимизнинг ёрдам муҳтож қатламларига моддий кўмак бериб келиняпти. Зеро, бугунги синовли кунларда халқ, миллат тақдирига ҳеч ким бефарқ бўлмаслиги керак.

Дарҳақиқат, кластерлар ишчи-ходимлари “COVID-19” пандемиясига қарши курашда фуқароларимизни руҳан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Ўзбекистон “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ихтиёрий равишда ўз иш ҳақларининг бир қисмини, жами 490 миллион сўм миқдоридаги маблағни беғараз ўтказиб бердилар. Бундан ташқари, карантин пайтида эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларни зарур озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун ташкил этилган “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари”га 300 миллион сўм ҳомийлик маблағи ўтказиб берилди.

— Президентимизнинг ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташкил этилгани, айтиш жоизки, халқимизнинг меҳр-саховат, ҳиммат каби юксак фазилатларини жўш урдирмоқда, — дейди сенатор Муртазо Раҳматов. — Бу ҳаракат, айниқса, давлатимизнинг беқиёс ғамхўрлигини чуқур ҳис қилиб турган биз, кластерлар раҳбарларини ҳам эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга саховат кўрсатишга ундамоқда. Натижада бизнинг кластерлар жамоаси ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 1025 та оилани уч ой давомида оталиққа олиш ташаббуси билан чиқди.

Айни пайтда Бухоро вилояти ҳокимлиги кўмагида кам таъминланган оилалар рўйхати шакллантирилиб, манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари бошланди. Бизнинг халқни рози қилиш йўлидаги хизматимиз эҳтимолки, денгиздан бир томчидек туюлар. Лекин унутмайликки, океан ҳам томчилардан ҳосил бўлади.

Ишонч билан айтамиз, Яратганнинг мадади билан, мамлакатимиз раҳбариятининг қатъий саъй-ҳаракатлари билан, албатта, коронавирус балосини енгиб, иқтисодиёт тармоқларида барқарор ўсиш суръатларига, пировардида халқимизнинг турмуш фаровонлигига эришамиз.

  • Кўрилди
    1362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ибройимжон Махкамов2020-09-07 11:01:23

Ассалому алайкум дўстим Муртазо. Интернетдаги мақолалардаги маълумотларингизни кўриб хурсанд бўлдим. Келгуси ишларингизга муваффақиятлар тилайман. Имкони бўлса М. Рахматовни боғланиш телефон рақамларини олсак яхши бўларди.


Мансур 2020-04-25 20:29:47

Ассалому алайкум, Уйимизга ичимлик суви, газ ўтказилмаган нима ёрдам кўрсата оласизлар?, эътиборучун рахмат !


Фаррух2020-04-25 16:59:07

Бу инсонни қаттиқ ҳурмат қиламан пахта саноат соҳасида вилоятда жуда катта ишларни амалга оширмоқдалар.


UMID2020-04-25 16:56:59

Муртазо Раҳматовга омад бу инсон вилоятимиз учун жуда катта ишларни амалга оширмоқдалар кўплаб иш ўринлари яратилмоқда ишзислар сони камаймоқда. Муртазо Аҳмедовични биз ҳар доим қўллаб қуватлаймиз.Призидентимизга каттакон раҳмат шундай инвесторларга шароит қилиб беряптилар.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+