“Roison Home White Goods” корхонасининг 12 нафар ходими O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

09.01.2018, 17:19

“Roison Home White Goods” корхонасининг 12 нафар ходими O‘zLiDeP сафига қабул қилинди

Куни кеча Жиззах шаҳридаги “Roison Home White Goods” корхонасида “Хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини кучайтиришда O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” нинг роли” мавзусида амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят ва шаҳар Кенгаши ходимлари, корхона ишчилари, партия лойиҳаларида иштирок этиб, бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини юритаётган ёш тадбиркорлар, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида иштирокчилар корхонанинг маҳсулотларни йиғиш ва тайёрлаш, тайёр маҳсулотларни тозалаш, тайёр маҳсулотларни қадоқлаш цехлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Тадбир якунида корхонанинг 12 нафар ходими партия сафига қабул қилинди.

                  Саида УМАРАЛИЕВА,

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

                                                                                                                              матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+