Депутат 25 нафар эҳтиёжмандни иш билан таъминлади. У яна 50 кишини ишга жойлаштиради

25.04.2020, 14:35

Депутат 25 нафар эҳтиёжмандни иш билан таъминлади. У яна 50 кишини ишга жойлаштиради

Коронавирус пандемияси сабабли бу синовли кунларда халқни ўйлайдиган депутатлар нафақат хайр-саховат қилмоқда. Шу билан бирга ишсиз қолган аҳолини ўйлаб, қўшимча иш ўринлари яратмоқда. Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати, “Шоҳруд” АЖ раҳбари Нодир Хамдамов ана шундай инсонлардан бири. У яна бир эзгу ишга қўл урди. Партиянинг  “Саховатлимиз, иш ўрни яратамиз” акцияси доирасида ҳозирга қадар 25 нафар иш ўрнини йўқотган фуқароларни иш билан таъминлади. Тўғрироғи, депутат айни синовли кунларда антисептик воситалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Ҳозирга қадар ишлаб чиқарилган 280 минг дона (140 тонна) тайёр маҳсулот Афғонистон Ислом республикасига экспорт қилиниш арафасида. Депутат яқин келажакда камида 50 нафар кишини домий иш билан таъминлаш ниятида эканлигини билдирди.

—Анчадан буён ишсиз эдим.— дейди Жалол Икромий МФЙ ҳудудида, бир нафар фарзанди билан онасининг уйида яшаб келаётган Зухро Тўраев. — Бир неча бор маҳаллага мурожаат қилдим. Кейин Нодир Хамдамовнинг ташаббусини эшитиб, ўзимиз овоз бериб сайлаган депутатга мурожаат қилдим. Мана, ишли  бўлдим. Бизга барча шарт-шароитлар яратилган. Кўп ўтмай, ойлик-маошимни ҳам оламан. Бу амалий иши учун депутатдан миннатдорман. Бахтимизга ана шундай халқпарвар инсонлар сафи кўпаяверсин.

Обид ҚЎЛДОШОВ,

O’zLiDeP Бухоро

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    804
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+