Онлайн танлов ғолиблари аниқланди

27.04.2020, 12:35

Онлайн танлов ғолиблари аниқланди
Аввал хабар берганимиздек, OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгашининг расмий телеграм каналида жорий йил 9 апрелидан 20 апрелига қадар “Фойдали тавсиям: Томорқа — даромад манбаи!” шиори остида видео-тавсиялар танлови эълон қилинган эди.
 
Танловга иштирокчилардан 152 та видеолар қабул қилиниб, улардан танлов шартларига мос келган 26 та видео-тавсиялар каналда эълон қилинди. Шунингдек, овоз бериш жараёни 2020 йил 25 апрель кунига қадар давом этиб, ғолиблар аниқланди.
 
Фахрли 1-ўринни Қувасой шаҳридан Камолиддин Каримов, 2-ўринни Фарғона шаҳридан Баҳодиржон Ҳомидов, 3-ўринни эса Қувасой шаҳридан Умурбек Усмонов ва Фарғона шаҳридан Нилуфар Жабборовaлар эгалладилар.
 
Бундан ташқари, Фарғона шаҳридан Шерзодбек Усмонжонов, Ёзёвон туманидан Саддамбек Субхонов ҳамда Қува туманидан Мирзақодир Сайфиддиновлар рағбатлантирувчи мукофот соҳиби бўлдилар.
 
Видео-тавсиялар танловини муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида қишлоқ хўжалиги тармоқларини янада ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масалалари бўйича билдирилган муҳим вазифалардан келиб чиқиб ташкиллаштирдик. Тавсияларда асосан аҳоли томорқасидан унумли фойдаланиши, бир йилда 2-3 марта ҳосил олиш чораларини кўриш ва рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини юртдошларимиз ўз томорқаларида етиштиришлари ўрин олган, – дейди OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Нафисахон Элчиева. – Фарғонада ҳам томорқачилик бўйича ўзига хос мактаб яратилганига танлов жараёнида яна бир бор амин бўлдик. Боиси иштирокчилар бир-биридан фарқ қиладиган, муҳими барча учун фойда берадиган ишларни тақдим этдилар.
 
Эслатиб ўтамиз, танлов ғолиблари ва совриндорлари мамлакатимизда карантин тугаганидан сўнг тантанали равишда тақдирланадилар.
 
Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,
 
OʻzLiDeP Фарғона вилояти
 
Кенгаши матбуот котиби
Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    870
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+