Андижонда O'zLiDeP депутати, тадбиркор 230 та оилага хайр-саховат кўрсатди

27.04.2020, 13:17

Андижонда O'zLiDeP депутати, тадбиркор 230 та оилага  хайр-саховат кўрсатди

Айни вақтда Андижон шаҳридаги 24-“Шарифбойгузар” сайлов округига қарашли Озодлик, Бирлик ва Уйғуробод маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳли депутат Азизбек Омоновдан миннатдор. Ишонч билдириб адашмаганликларини бугун ҳар қачонгидан кўпроқ дилдан ҳис этмоқдалар. “Nice Group” компанияси раҳбари, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати А.Омонов фаолияти бугунги карантин даврида янада элга елкадошлик билан чамбарчас боғланди. “Саҳоватлимиз, кўмаклашмиз” акцияси доирасида халқ ноибининг навбатдаги хайрия тадбирлари марказлашган, карантин қоидаларига амал қилган ҳолатда ташкил этилди.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада ошириш, хозирги пандемия пайтида ишсизлар, ёрдам ва кўмакка муҳтож фуқаролар сони ортишининг олдини олиш мақсадида дастлаб мутасаддилар ҳамкорлигида хонадонма-хонадон юрилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар рўйҳати шакллантирилди.

- 24-“Шарифбойгузар”округидаги ўрганиш ишларимиз натижасида айни вақтда 55 та кам таъминланган, 30 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, 41 та ногиронлиги бўлган, 8 та якка-ёлғиз, 15 та ишсиз оилалар ҳамда 80 дан ортиқ карантин сабабли доимий даромад манбаидан махрум бўлган ишсиз фуқаролар аниқланди, - дейди депутат. – Уларга моддий ва маънавий кўмак беришимиз, синовли кунлар машаққатида бирга туришимиз зарур. Уларнинг ишончи билан бугун юрт хизматидамиз. Демак, улар ҳам бизнинг доимо ўзлари билан ҳамнафас эканлигимизни ҳис қилишлари лозим.

Мамлакатимизда эълон қилинган карантин даврида шароити оғир, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан ҳабар олиш, уларни озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда кириб келган муқаддас Рамазон ойи муносабати билан ташкил этилган ҳайрия тадбири ўзида эзгу амаллар, саҳоватпешалик қирраларини намоён этди.

Зилола РАҲМОНОВА,

OzLiDeP Андижон

вилоят Кенгаши

матбуот хизмати ходими

  • Кўрилди
    606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+