Хазораликларнинг томорқасига сув етиб борадиган бўлди

27.04.2020, 13:30

Хазораликларнинг томорқасига сув етиб борадиган бўлди

O'zLiDePдан Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашига сайланган депутат А.Сувонов “Хазора” қишлоғи аҳолисининг муаммосини ҳал қилди.

Депутатга Кармана тумани “Хазора” қишлоғи аҳолиси томонидан ҳудудга борадиган сув йўли – катта ариқ узоқ вақт тозаланмагани сабабли томорқаларига сув етиб келмаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.

Шундан сўнг депутат мавжуд муаммони қисқа муддат ичида ҳал этишга киришди. Халқ вакили мазкур катта ариқнинг 1 км қисмида махсус техникаларни жалб қилган ҳолда қазиш, тозалаш ишларини олиб борди ва натижада қишлоқда аҳоли томорқаларидаги сув муаммоси бартараф этилди.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Сардор2020-04-27 15:08:47

Качон тугатасила бунака ишлани? Каналга ким масул? Нега у одамга карши чора курилмаяпти? Ташкаридан бир назар солийла кивотган ишийлага, риёдан бошка нарса эмаску.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+