O'zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилаларга “Голланд” зотли товуқларни етказиб берди

27.04.2020, 22:09

O'zLiDeP депутати эҳтиёжманд оилаларга “Голланд” зотли товуқларни етказиб берди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Азиз Аҳроров томонидан Самарқанд шаҳри маҳаллаларида яшовчи 4 та эҳтиёжманд оилаларга 70 дона тухум берадиган “Голланд” зотли товуқлари ва 300 кг омихта емлар етказиб берилди.

Депутатимизга раҳмат, – дейди “Сарбон” маҳалласида истиқомат қилувчи Нодир Ёров. - Бизнинг хонадонимизда томорқа йўқ. Бироқ парранда боқиш учун шароит бор. Икки кун олдин депутатимиз билан бўлган мулоқотда 20 дона парранда олиб беришда амалий ёрдам сўраган эдик. Бугун эса нафақат парранда, балки бир ойга етадиган омухта емини ҳам етказиб берди. Учрашувда товуқларни парвариш қилиш бўйича мутахассисларнинг тавсияларини ҳам олдик. Эндиликда мазкур тавсиялар асосида товуқларни парвариш қилиб тухумидан баҳраманд бўламиз.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1110
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+