O'zLiDeP фаоли, сирдарёлик ёш тадбиркор Ҳасан Жаббаров ӯз иссиқхонасида 15 нафар ёшларни иш билан таъминлади

28.04.2020, 17:18

O'zLiDeP фаоли, сирдарёлик ёш тадбиркор Ҳасан Жаббаров ӯз иссиқхонасида 15 нафар ёшларни иш билан таъминлади

Тадбиркор тўқ бўлса,  етиштирган у ёки бу маҳсулот туфайли ҳалқ ҳам тўқ бўлади. Бозорларимиз тўкин-сочинлиги, серобчилиги ва арзонлиги таъминланади.

Коронавирус пандемияси туфайли мамлакатимизда юзага келаётган синовли кунларда “Ҳожи Баҳодирхон ота” масъулияти чекланган жамиятида ҳам мавжуд вазиятга тўғри баҳо берилиб, ибратли ишлар амалга оширилмоқда.

O`zLiDeP  фаоли, “Ҳожи Баҳодирхон ота” МЧЖ раҳбари Ҳасан Жабборов 2018 йилда “Асакабанк” Сирдарё вилоят филиалидан 1 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, 10 нафарга яқин доимий, 15 нафардан зиёд ишсиз аҳолини, хусусан ёшларни мавсумий иш билан банд қилганди.

Ёш тадбиркор кредит маблағларидан омилкорлик билан фойдаланиб, Жанубий Кореядан инновацион технология асосида гидропоника усулида помидор етиштирувчи 2 та иссиқхона қурди. Ўша йилнинг ўзида Янгиер шаҳрида саккиз ой муддат ичида қад ростлаган 2 гектарли замонавий иссиқхона сентябрь ойида фойдаланишга топширилди.

Иссиқхонада биринчи йили “Дафнис” навли 40 мингдан ортиқ помидор кўчатлари парвариш қилинди. Бу ишларга малакали зироатшунослар жалб этилиб, ишни олиб боришлари жараёнида ёш тадбиркорга гидропоника усулида ҳосил етиштириш кўникмаларини беришди.  Ўтган йилнинг февраль ойида иссиқхоналардан биринчи ҳосил олинди. Тадбиркор аҳоли дастурхонига йил охиригача 65 тоннадан зиёд сифатли помидор ҳосилини етказиб берди.

Президентимизнинг тадбиркорларга бераётган йўл-йўриқлари ҳамда пандемия даврида ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш тўғрисидаги тавсия ва кўрсатмалари асосида ишни ташкил қилган Ҳасан Жабборов  иссиқхоналарнинг бирида 22 минг туп “Муса” навли серҳосил помидор, иккинчисида ҳам шунча миқдорда “Калифорния” навли булғор қалампири кўчатлари парваришини йўлга қўйди.  Шиғил ҳосил боғлаган кўчатларни оби-тобида парвариш қилиш, агротехника талаблари асосида маҳаллий ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишларини пандемия даврида Жабборовлар ўз оиласи аъзолари ўзлари амалга оширишмоқда. Тадбиркор ҳар иккала иссиқхонадан жами 170 тоннадан зиёд помидор ва булғор қалампири етиштириб эл дастурхонига арзон нархларда тортиқ қилишни мўлжаллаб туришибди.

-Халқимиз, бутун мамлакатимиз синовли кунларни бошидан ўтказаяпти,- дейди Ҳасан Жабборов.-Бу синовларни албатта биргаликда, Президентимиз бошчилигида бир ёқадан бош чиқариб енгамиз. Айни кунларда  помидор ва булғор қалампирларини арзон нархларда сотувга чиқармоқдамиз. Ҳосилимиздан кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳам баҳраманд қилишни ҳам унутмаяпмиз.

Тадбиркор тўқ бўлса, у етиштирган у ёки бу маҳсулот туфайли ҳалқ ҳам тўқ бўлади. Бозорларимиз тўкин-сочинлиги,серобчилиги, арзонлиги таъминланади. Халқимиз саховатли, коронавирус пандемиси муносабати  билан юзага келаётган синовли кунларда муҳтарам Юртбошимиз ёнида туришни, саховатли ва хайрли ишларни амалга оширишга ўз ҳиссасларини қўшишга астойдил бел боғлашган.

 Дилором ЭСОНОВА,

O`zLiDeP  Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

  • Кўрилди
    1288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+