O'zLiDeP депутати кўмаги билан "Наврўз" МФЙдаги 150 тадан ортиқ оила ижтимоий ҳимояга олинди

28.04.2020, 17:37

O'zLiDeP депутати кўмаги билан

Бугун бутун дунё ҳамжамияти коронавирус пандемиясига қарши курашмоқда. Унинг мамлакатимиз узра соя солаётгани бутун халқни карантин ўчоғига ташлади. Давлатимиз ва ҳукуматимиз томонидан пандемияни тезроқ бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Тарғибот-ташвиқот ишлари ҳар қадамда давом этмоқда. Ушбу синовли кунларни енгиш учун барча соҳа вакиллари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоқда.

Халқ учун, унинг хавфсизлиги ва саломатлиги учун барча бирдек ҳаракат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари илгари сурган эзгу ташаббуслар ижрочиси сифатида депутатлар, тадбиркорлар, ҳокимлик, ташкилот ва корхоналар мутасаддилари синовли кунлар майдонига чиқмоқдалар.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш гуруҳи раҳбари, халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгаши депутати Диёрбек Абдусаматов томонидан бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар қизғин паллага кирди.

Машаққатли кунларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш кўламини янада ошириш, ҳозирги пандемия вақтида ишсизлар, мададга муҳтож аҳоли сони ортишининг олдини олиш мақсадида Андижон шаҳридаги 9-Тошҳовуз сайлов округидаги Наврўз маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.

Хонадонма-хонадон ўрганишлар натижасида ҳудудда 7 та кам таъминланган, 54 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, 30 та ногиронлиги бўлган, 3 нафар якка-ёлғиз, 30 нафар ишсиз ва 30 нафардан зиёд карантин сабабли доимий даромадидан айрилган фуқаролар ва оилалар аниқланди. Уларга депутат томонидан манзилли асосда барча зарурий маҳсулотлар ва дори-дармонлар етказиб берилди.

-Карантин сабабли уйда қолдик, -дейди Собиржон Каримов. – Очиғи, ортиқча даромадимиз бўлмаганлиги боис кекса онамнинг дориларига ҳам пул тополмай қолдим. Фарзандларим ҳали ёш, аёлим уй бекаси. Депутат ташрифидан сўнг рўзғордаги камларимиз тўлди. Томорқамиздан фойдаланиш учун кўчатлар ва минерал ўғитлар берилди. Ҳозирда оилам билан томорқа ишлари билан бандмиз.

Ишонч синовли кунда билинади. Бугун наврўзликлар Д.Абдусаматов фаолиятидан мамнун. Карантин эълон қилинган кундан буён депутат сайловчилари билан елкадош. “Ишончга муносиб жавоб қайтариш керак”, дейди депутат.

Зилола Раҳмонова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати ходими

  • Кўрилди
    684
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+