Туман кенгаши депутати саховат кўрсатди

28.04.2020, 18:31

Туман кенгаши депутати саховат кўрсатди
Рамазон ойида меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатлар минглаб оилаларга шодумонлик улашмоқда. Бугунги кунда Фарғона вилоятида ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган хайрли амаллар буни яққол кўрсатиб турибди.
 
OʻzLiDeP Бағдод туман Кенгаши раиси, туман кенгаши депутати Муҳаммаджон Деҳқонов ташаббус билан чиқиб, “Саховат ва кўмак” жамғармаси билан ҳамкорликда 200 та эҳтиёжманд хонадон соҳибларига 20 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини беғараз тарқатди.
 
Шунингдек, депутат М.Деҳқонов мамлакатимизда карантин тугагунига қадар Бағдод туманидаги 100 та оилани оталиққа олишини билдирди ва бу саъй-ҳаракат ҳам бугундан амалга оширилди.
 
Хайрия ишида “Унсин-ая Бағдод” чорвачилик фермер хўжалиги ҳам ўз ҳиссасини қўшди.
 
– Рамазон эзгулик, меҳр-оқибат, саховат уруғларини сочадиган, кишиларни яхши ва савоб амаллар билан янада бирлаштирадиган муборак ойдир, – дейди М.Деҳқонов. – Биз, депутат ва тадбиркорлар ҳамиша халқимиз хизматидамиз. Оғир кунларда бир биримизга елкадош бўлиб, ишсиз, кам таъминланган оилаларга ёрдам беришдек эзгу иш бўлмаса керак. 
 
  • Кўрилди
    977
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+