O'zLiDePдан сайланган депутатлар Бектемир туманида муҳтож оилаларга кўмак беришмоқда

29.04.2020, 13:21

O'zLiDePдан сайланган депутатлар Бектемир туманида муҳтож оилаларга кўмак беришмоқда

Бугунги синовли кунларда O’zLiDePдан сайланган депутатлар муҳтож оилаларга ўз ёрдамини кўрсатиб келишмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Даврон Саидов "Миришкор" маҳалласидаги 60 та  ижтимоий ҳимояга муҳтож  ва ногирон фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотларини ҳомийлик асосида етказиб берди.

Шунингдек, ушбу тумандан Халқ депутатлари Бектемир туман кенгашига сайланган депутатларимиз Гавҳарой Тухтасинова, Санжар Каримов, Акмалхўжа Акромов, Умид Худайберганов ва Муҳаммеджанов Авазбеклар тумандаги "Ҳусайн Бойқаро", "Мажнунтол", "Абай", "Иқбол" ва "Нурафшон" маҳаллаларидаги 100дан ортиқ муҳтож оилаларга озиқ-овқат махсулотларини етказиб берди. 

Бундай ҳайрли ишлар партиямиз фаоллари томонидан пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам амалга оширилмоқда.

  • Кўрилди
    241
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилора2020-04-29 13:54:52

Бу жуда яхши тадбир.Биздачи Термиз шахрида ким ердам беради .Иккита углим ярим контрактини тулашим керак.Мен ишламасам пенсия олмасам турмуш уртогим вафот этган .Менга ким ердам беради.Узим сахарный диабет гипертоникман нима килишга хайронман.Бирор саховат пеша инсонлар борми иккаласига жами 7 млн 800керак.телим 996631465


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+