O'zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши раиси 170 та хонадонга 10 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ва 200 минг сўмдан пул берди

29.04.2020, 16:35

O'zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши раиси 170 та хонадонга 10 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ва 200 минг сўмдан пул берди

O'zLiDeP депутати, Ширин шаҳар Кенгаши  раиси Дилшод Сайдазимов 170 та хонадонга саховат кўрсатди.

Коронавирус пандемияси муносабати билан  депутатлар,тадбиркорлар бугунги синовли кунларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган қатламини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, иш ўринлари яратишга алдоҳида эътибор қаратишмоқда.

O`zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши раиси  Дилшод Сайидазимов ташаббуси билан Ширин шаҳридаги 170 та оилага моддий ёрдам кўрсатилди. Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, жами 2.9 тонна ун, 1.8 тонна гуруч, 0.7 тонна товуқ гўшти, 21 минг дона тухум, 0.3 тонна ўсимлик ёғи, 0.2 тонна йодланган ош тузи, 2.7 тонна картошка, 1.8 тонна пиёз ва шунча миқдорда сабзи, маҳсулотлари етказиб берилди.

Саховатпеша тадбиркор томонидан  мазкур оилаларга икки юз минг сўмдан моддий ёрдам пуллари ҳам берилди.

Рамазон  ойи эзгулик, меҳр-саховат, эзгу амаллар қилинадиган ойдир. Шу боис ҳам бугунги кунда депутат ва тадбиркорларимиз халқ хизматида бўлишни ўз бурчлари деб билиб “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида янада фаол иштирок этишмоқда.

-Халқимиз  синовли кунларни кўп бора бошидан кечирган,- деди Дилшод Сайдазимов.- Энг муҳими руҳни туширмай  бир тану бир жон бўлиб бу кунларни албатта енгиб ўтамиз.

                                   Дилором Эсонова,

O'zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    785
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Dildora2020-04-29 16:39:11

Assalomu alekum uzr yana bezovta qilib yozdim iltimos qilaman yordam qiliyla qiynalib qoldim yolgiz onaman iltimos qilaman


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+