O'zLiDeP фаоли 2 та оилани ҳомийлигига олди ва хонадоннинг 2 нафар аъзосини иш билан таъминлади

29.04.2020, 17:08

O'zLiDeP фаоли 2 та оилани ҳомийлигига олди ва хонадоннинг 2 нафар аъзосини иш билан таъминлади

Ночор оила эшигини қоқиб, ҳол сўраш, рўзғорининг бир томонини кўтариб юбориш хайрли аъмол, аммо шу хонадонда яшовчи ишсиз фуқаро бандлигини таъминлаш жуда катта савоб иш. Қарши туманидаги “Эл Дил Шуҳ Турсун бобо” фермер хўжалиги O'zLiDeP бошланғич партия ташкилоти раиси Дилфуза Маматқулова ана шундай савобли ишга қўл урди.

Гап шундаки, “Ўзбекистон мустақиллиги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи 2-гуруҳ ногирони Отабек Пўлатов хонадонида 10 киши, Азамат Жумаев ҳовлисида эса 15 киши истиқомат қилади. Дилфуза Маматқулова шу икки хонадонни ўз ҳомийлигига олди ва “қўлдан берганга қуш тўймайди” деганларидек, шу хонадонларда яшовчи 2 нафар ишсиз фуқаро бандлигини таъминлади. Шунингдек, у “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати жамғармасига 2 миллион сўм миқдорида ҳомийлик ҳам қилди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят
 
Кенгаши матбуот хизмати
Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+