Меҳр-оқибатни устун қўядиган халқмиз

30.04.2020, 12:48

Меҳр-оқибатни устун қўядиган халқмиз
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Фарғона вилояти, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини янада кучайтириш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишларини самарали ташкил қилиш мақсадида 76 та гуруҳ тузилиб, улар таркибига 475 нафар партия ходимлари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари раислари ва намунали томорқачилар киритилди.
 
Ишчи гуруҳлар аъзолари туман ва шаҳарлардаги секторлар билан яқин ҳамкорликда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда 19 та туман-шаҳардаги жами 6442 та хонадонга киришиб, аҳоли ўртасида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ва ўрганиш ишларини олиб бордилар.
 
Бу жараёнларда 72 нафар фуқарога суғориш ишларида кўмак берилиб, ижтимоий муҳофазага муҳтож бўлган аҳоли вакилларига 57900 дона кўчатлар бепул тарқатилди.
 
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан кирилган маҳалла, хонадонларни асосий ва ички йўлларида дезинфекция ишларини амалга ошириш, кўчмас савдо ярмаркалари ташкиллаштириш, озиқ-овқат маҳсулотларини кам таъминланган оилаларга етказиш, санитария гигиена воситалари ва тиббий ниқоблар, арзонлаштирилган нархларда ун маҳсулотлари етказиш, қаровсиз қолган якка ёлғиз ва имконияти йўқ фуқароларни ерлари ҳайдалиб, чопиб бериш ишлари ҳам амалга оширилди.
 
Барчамизга маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда коронавирус пандемияси ҳукмронлик қилиб турибди. Бу жараёнда кўмакка муҳтожларга саховат кўрсатиш кенг қулоч ёймоқда. Бу даврда аҳолини эҳтиёжманд қисмини моддий қўллаб-қувватлаш бўйича 193 нафар депутатлар, 61 нафар вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг раиси ва жамоатчилик асосидаги ўринбосарлари томонидан 1913 қоп ун, 36 тонна картошка, 13 тонна пиёз, 13 тонна сабзи, 9 тонна гуруч, 7 тонна макарон, 1 тонна шакар, 11227 литр ёғ, 4 тонна гўшт, 0,5 тонна товуқ гўшти, 235 килограмм чой, 310 килограмм туз, 1300 та нон, 4 тонна буғдой, 23 минг дона тухум, аҳоли учун 300 бош жўжа, 123 минг дона ниқоб, 6200 та совун, 5 мингга яқин антисептик воситалар ва бошқа турдаги умумий қиймати 1 671 328 000 сўмлик зарурий маҳсулотлар бепул тарқатилди.
 
Бундан ташқари, Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси А.Исақов томонидан умумий қиймати 500 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва антисептик воситалар сотиб олиниб якка ёлғиз имконияти чекланган эҳтиёжманд оилаларга беғараз етказиб берилди.
 
Шунингдек, “Камолов Раҳматуллоҳ” фермер хўжалиги ходимлари ҳам ташаббус билан чиқиб, Тошлоқ туманидаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси билан ҳамкорликда Тошлоқ туманидаги 200 та ногиронлиги бор, якка-ёлғиз яшовчи, боқувчисини йўқотган оилаларга ун, гўшт, картошка каби рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.
 
Бугунги кунда партия электорати аъзолари Президент ташаббуси билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўзларининг беғараз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
 
Раҳматулло Камолов,
 
OʻzLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши раиси,
 
Халқ депутатлари Фарғона вилояти
 
Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари
  • Кўрилди
    547
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+