O'zLiDeP депутати томонидан Боғишамол ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга 5 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

30.04.2020, 12:56

O'zLiDeP депутати томонидан Боғишамол ҳудудидаги эҳтиёжманд оилаларга 5 тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалий тадбирлар авж аллага чиқди. Бугун тадбиркору, фермерлар, депутатларнинг барчаси маҳаллаларда, хонадонларда. Уларнинг эзгу ташаббуслари кун сайин юксакка парвоз қилаётир.

O’zLiDeP фаоли, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши депутати Муҳаммадиброҳим Ваҳобов сайловчилари доимий ҳамнафас. Боғишамол сайлов округи аҳолиси бу борада адашмаганларини кўп такрорлашади. Яхшию ташвишли кунида беминнат кўмагини аямайдиган депутатдан миннатдорлар.

Айниқса, айни синовли кунларда халқ ноиби ҳар он сайловчилари ичида. Кимга қандай ёрдам керак, ҳамиша тайёр. “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатидан ҳам четда қолмади. Бу гал депутат 200 нафардан зиёд оилани қарамоғига олди. Эзгуликнинг бу борадаги дастлабки қадами мазкур хонадонларга 3 тоннадан ортиқ сабзавот ҳамда 2380 килограмм озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиш билан бошланди. Ҳудуднинг энг чекка маҳаллалари ҳам қамраб олинди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор, карантин даврида вақтинча ишсиз қолган фуқаролар меҳр ва эътибордан бошлари осмонга етди.

Ушбу умумхалқ ҳаракати доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга томорқачиликни ривожлантиришга ёрдамлашиш мақсадида 1000 тупга яқин помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон кўчатлари етказиб берилди.

Халққа камарбасталик, албатта, олий бахт. Ишонч ана шу бахтнинг негизида. Кеча билдирилган ишончлар бугун ўзини оқлаётганини мана шундай хайрли ишларда яққол кўриш мумкин.

Зилола Раҳмонова,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати ходими

  • Кўрилди
    882
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+