OʻzLiDeP кўмагида бир кунда 239 нафар фуқаро ишли бўлди

30.04.2020, 21:38

OʻzLiDeP кўмагида бир кунда 239 нафар фуқаро ишли бўлди
OʻzLiDePдан сайланган Данғара туман Кенгаши депутати, “Аюбхон Текстиль” хусусий корхонаси раҳбари ва шу корхонадаги бошланғич партия ташкилоти раиси Дилшодахон Усмоновани бугунги кунда нафақат фарғоналиклар, балки республикамиз аҳолиси ҳам яхши танийди. Боиси бу тадбиркор опа мамлакатимизда коронавирус касаллиги аниқланган кунданоқ, корхонасида тиббий ниқоблар тикишни йўлга қўйиб, ҳар куни минг-минглаб тиббий ниқобларни юртдошларимизга бепул тарқатди. Бугун ғайрат-шижоатли депутат яна бир хайрли ишга қўл урди. Яъни, Президентимиз ташаббуси билан ташкил қилинган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати хайрияси доирасида Данғара тумандаги чекка ҳудуд – Капасарой ва Қияли маҳаллаларидаги 50 нафар хотин-қизларни мавсумий иш билан таъминлади.
 
Янги ишчиларимиз мамлакатимизда карантин тугагунига қадар тиббиёт ниқобларини тикишади. Боиси сир эмас, бугун юртимизда тиббиёт ниқобларига талаб ошган. Кейинчалик, уларни доимий ишчи сифатида корхонамизда олиб қолиш ниятимиз бор ва бунга етарлича шароит яратмоқдамиз. Ишчиларимиз учун барча шароитлар яратилган, ойлик маошларини ҳам ўз вақтларида оладилар, – дейди корхона раҳбари, Данғара туман Кенгаши депутати Дилшодахон Усмонова. – Ҳозирги шароитда ҳам Юртбошимиз томонидан биз, тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар бизни янада руҳлантириш билан бирга, фаолиятимизни кенгайтиришимизга ҳам туртки бўлмоқда.
 
Шунингдек, Тошлоқ туман Кенгаши депутати Шуҳрат Абдусаломов ҳам туманнинг Найман маҳалласи ҳудудидаги 124 нафар ишсиз фуқароларни ўз сайлов округидаги фермер хўжаликларига доимий иш билан таъминлади.
 
Бундан ташқари, Тошлоқ туман Кенгаши депутати, туман “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши” бошланғич партия ташкилоти фаол аъзоси Исмоил Абдураҳмонов томонидан ҳам “Мадумар Раҳмонкарим Файз” фермер хўжалигига 10 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланган бўлса, Тошлоқ туман Кенгаши депутати, “Равшан Егиталиевич Кўрки” фермер хўжалиги бошланғич партия ташкилоти раиси Равшан Қўзибоев томонидан “Равшан Егиталиевич Кўрки” фермер хўжалигида 5 нафар ишсиз ёшлар ишли бўлдилар.
 
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан доимий мулоқотда бўлиш депутатлар зиммасига бугунги кунда доимгидан-да катта масъулият юкламоқда. “Эзгуликнинг қаноти бор”, дейди донишманд халқимиз. Дарҳақиқат шундай. Бугунги кунда Тошлоқ туманида OʻzLiDeP депутатлари ишсиз фуқароларни ишга жойлашга, ишсизлар сонининг камайишига ва бу ҳолат барҳам топишига астойдил бел боғлаганлар. Шундан келиб чиқиб, Тошлоқ туман Кенгаши депутати Салоҳиддин Тошболтаев томонидан “Заркент Ойнур Саховати” фермер хўжалигига 8 нафар, Ёзёвон туман Кенгаши депутати Аброр Солиев эса Чўлигулистон МФЙдаги 29 нафар фуқароларни “Агростар” фермер хўжалиги мавсумий ишга жойладилар.
 
OʻzLiDePдан сайланган Қўқон шаҳар Кенгаши депутати, “Беназир” МЧЖ бошланғич партия ташкилоти раиси Бурҳонжон Назаров раҳбарлигидаги “Беназир” МЧЖ бир неча йиллардан буён қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаради. Б.Назаров ҳам Моҳи Рамазон ойида шаҳардаги Қудуқлик МФЙ ҳудудидаги 10 нафар ишсиз ёшларни “Беназир” МЧЖда доимий иш билан таъминланди. Бундан ташқари, Фарғона шаҳар Кенгаши депутати Шаҳнозахон Сиддиқова ўзи раҳбарлик қилаётган Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникага 3 нафар фуқароларни доимий ишли бўлишига ўз ҳиссасини қўшди.
 
Инсон қачон бахтли бўлади, қачонки, уй-жойида оила аъзолари саломатлигида фаровон ҳаёт кечирсагина бахтли бўлади. Бунда эса корхона-ташкилотда, қўйингки, бирор-бир меҳнат жамоасидаги иш ўрнининг ҳам аҳамияти катта. Бугун, OʻzLiDeP кўмагида бир кунда 239 нафар фарғоналик ишсиз фуқаролар ишли бўлди. Бу дегани, ҳозирги синовли кунда шунча хонадонга қувонч улашилди деганидир.
 
Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,
 
OʻzLiDeP Фарғона вилояти
 
Кенгаши матбуот котиби
  • Кўрилди
    1269
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+