O`zLiDeP фаоли 100 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари улашди

30.04.2020, 22:04

O`zLiDeP фаоли 100 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга озиқ-овқат махсулотлари улашди

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати дирасида амалга оширилаётган ҳайрли ишларга O`zLiDeP фаоллари ҳам енг шимарган.

Фориш туман “Деҳқон” бозори қошида ташкил этилган БПТ раиси Хуршид Шукуров томонидан тумандаги 100 нафар ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга ун, ёғ шакар махсулотлари тарқатилди. 

Бу оилаларнинг асосий қисмини карантин даврида иш билан шуғулланиш имкониятига эга бўлмаганлар ташкил этади. Айтиш жоиз, эзгуликка йўғрилган тадбирлар коронавирус пандемияси даврида аҳоли дуч келаётган қийинчиликларни самарали енгиш учун хизмат қилади.

Бу ҳаракат ўзбек халқининг бир-тану, бир-жон эканлигини яна бир бор исботлади.

Холбек Асадов,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТ билан ишлаш етакчи консултанти

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    761
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+