Партия қуйи бўғини 50 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди

01.05.2020, 10:35

Партия қуйи бўғини 50 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди

O'zLiDeP Янгиқўрғон туман Кенгаши қошидаги бошланғич партия ташкилотлари аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида ўз ёрдамини аямай келяпти. 

Хусусан, партия фаоллари ва тадбиркорлар бир бўлиб карантин шароитида ҳудудимиздаги 50 та эҳтиёжманд оилага 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Бу каби хайрли ишларда Янгиқўрғон туманидаги Шукрулло Мутавалиев, Яҳёхон Убайдуллаев каби тадбиркорлар фаоллик кўрсатмоқдалар.

Бугунги муборак Рамазон кунларида ҳудуддаги партия фаоллари ва тадбиркорлар яна бир хайрли иш режасини қилдилар. Улар маҳалладаги яна 30 нафар оилага 25 кгдан ун маҳсулотлари тарқатишмоқчи. Бу каби хайрли амаллар партия фаоллари томонидан келгусида ҳам давом эттирилади.

- Маҳалламиз аҳолиси азалдан миришкор, -дейди О. Мутавалиев. - Партия фаоллари билан хонадонларда томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тарғиботлар юритдик. Айни кунда ҳар бир хонадон томорқасида экинлари яшнаб турибди. Ўйлайманки, улар хосил бериши билан аҳолида иқтисодий тақчиллик сезилмайди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+