O'zLiDeP фракцияси аъзоси 100 та кўмакка муҳтож оилани 3 ой давомида оталиққа олди

01.05.2020, 12:04

O'zLiDeP фракцияси аъзоси 100 та кўмакка муҳтож оилани 3 ой давомида оталиққа олди

Бугунги кунда бутун дунё мамлакатлари коронавирус пандемиясини бартараф этиш учун бор кучи билан курашмоқда. Хитой давлатидан чиққан бу инфекция жуда шиддат билан тарқалиб, тўрт ой ичида 200 га яқин давлатга кириб борди. Ушбу “кўринмас ёв” бизнинг юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Давлатимиз томонидан коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Тажрибадан ўтган энг юқори самара берувчи усуллардан фойдаланиляпти.

Ушбу синовли кунларни енгиш учун ҳар бир соҳа вакиллари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилмоқда.  Машаққатли кунларда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, кўмакка муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириб, уларни манзилли асосда озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминлаш ишлари ҳам йўлга қўйилди.

Мана шундай эзгу ишларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Хусусан, парламент қуйи палатасидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Одинахон Отаханова томонидан Асака туманидаги “Озод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги эҳтиёжманд оилаларга 5000 туп помидор, 5000 туп бодринг, 5000 туп булғор қалампири кўчатлари етказиб берилди. Шу билан бир қаторда Шаҳрихон туманидаги 100 та кўмакка муҳтож оилани 3 ой давомида оталиққа олди.

Яна бир халқ вакили – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова томонидан Наманган шаҳрида 6 нафар фуқарога фойдаланилмаётган 30 сотих ер майдони экишга тайёрланди. Уйчи тумани “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи аҳоли вакилларига 10000 туп помидор ва бодринг кўчатлари етказиб берилди.

Халқ вакилларининг бу каби эзгу ишлар давом этмоқда

  • Кўрилди
    953
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+