O'zLiDeP депутати 851 оилани оталиққа олди

02.05.2020, 09:47

O'zLiDeP депутати 851 оилани оталиққа олди

Бугун мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз, ногиронлиги бўлган инсонлар холидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш каби инсоний ва ўзбекона қадриятларимиз янада кенг қулоч ёймоқда. Шунингдек, бу йўлда саховатпеша юртдошларимизнинг сафи кундан-кунга кенгаяётгани қувонарли.

Фарғона вилоятидаги пахта тўқимачилик кластери тизимидаги “Expo Kolor Print tex” МЧЖ бош директори, Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Абдуқаҳҳор Жўрабоев ҳам синовли кунларда хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшди. У Тошлоқ туманидаги 851 оилани карантин тугагунига қадар оталиққа олди. Бундан ташқари, фермер хўжаликлари билан ўзаро келишган ҳолда, вақтинча ишсиз юртдошларимизга боғ ораларига рўзғор учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришларига шароитлар яратиб берди. 

– Юртимиз бошига тушган ҳозирги синовли кунларда халқимизга кўмаклашиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Шунинг учун ҳам биз, тадбиркор ва депутатлар бу борадаги ишларда барчага ўрнак бўлишимиз керак, – дейди депутат А.Джўрабоев.

Шунингдек, депутат томонидан Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” жамғармасига 10 тонна пахта ёғини ҳам беғараз элтиб бериш билан бирга, Тошлоқ туманидаги 258 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

  • Кўрилди
    312
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+