Ишонч ва ҳамжиҳатлик халқимизни кулфатлардан асрайди

02.05.2020, 11:55

Ишонч ва ҳамжиҳатлик халқимизни кулфатлардан асрайди

Бугун бутун дунё пандемия сабаб оғир синовлар майдонига айланди. Бу вазиятдан чиқиш ҳамюртларимизнинг бирдамликдаги ҳаракатларига боғлиқ.

Муҳтарам Президентимиз: “Юртдошларимизнинг чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён етмоқда дея ўз ташаккурини билдириши халқимизни янада руҳлантирди.

Айни Пандемия даврида Бухорода, айниқса, вилоятнинг Олот ва Қоракўл туманларида рўй берган табиий офат барчамизни яна бир жиддий имтиҳонга рўбарў қилди. Бу табиий офат туфайли уй-жойлар, автотранспорт воситалари, инфратузилма объектлари ва экин майдонлари талафот кўрди. Шундай мураккаб вазиятда Президентимиз зудлик билан вилоятга етиб келиб, вазиятни ўрганди.

“Менга кечадан бери раҳбарлар камерада ҳам суратда ҳам кўрсатди, лекин кўнглим тинч бўлмади. Тошкентдан туриб гапириш мумкин лекин келиб кўриш у мутлақо бошқа нарса. Битта маҳалла ҳам, битта кўча ҳам мен учун азиз. Азиз халқимни қутқариш ҳам қарз ҳам фарз. Ҳеч ҳавотир олманг. Беш кунда эмас уч кунда ҳам қилдира оламан. Лекин хавф карантин бўйича кўпроқ бўлади. Бир балодан қутиламан, деб иккинчи балони олиб келмайлик”, – деди давлатимиз раҳбари.

Баъзи ҳудудларда электр ва газ, сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзага келди. Одамлар орасида сабабсиз ваҳимага берилганлар ҳам кескин ортди. Aммо муҳтарам Президентимизнинг Бухорога тезкор ташрифи юртдошларимиз қалбига чексиз ҳаяжон бағишлаш билан бирга, бирлаштирди, тинчлантирди.

Аммо, ҳар доим халқимиз офату кулфатларни доимо ҳамжиҳатликда енгиб келган.

Шу туфайли жуда тез фурсатларда, барча кўрилган зарарлар бартараф этилмоқда. Бугун ана шу юксак инсоний фазилат Бухорога отланган фидойилар ғайрати мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Муборак Рамазон ойида, Юртбошимизнинг халқ билан ҳамнафасликлари, халқимизнинг жипслиги, меҳнаткашлиги, бардошлилиги самараси билан бу қийинчиликларни ҳам енгиб ўтишига ишонаман.

 Мадина БАРАТОВА,

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    490
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+