“O‘zLiDePнинг инсонпарварлик карвони” акциясига қўшилинг!

03.05.2020, 13:35

“O‘zLiDePнинг инсонпарварлик карвони” акциясига қўшилинг!

Азиз юртдошлар, ҳурматли партиядошлар!

Хабарингиз бор, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, кўплаб юртдошларимиз талофат кўрди ва бошпанасиз қолди. Улар бугун ёрдамга, кўмакка мухтож. Имконимиз бўлса, уларга қурбимиз етганча инсонпарварлик ёрдамини кўрсатайлик.

Шу мақсадда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “O‘zLiDePнинг ИНСОНПАРВАРЛИК КАРВОНИ” акциясини эълон қилади. 

Ушбу акцияда партиянинг 700 мингдан ортиқ аьзолари, 2 мингдан зиёд депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, умуман олганда барча юртдошларимиз кўнгилли равишда қатнашишлари мумкин.

Бунинг учун партиянинг Тошкент шаҳри, Нукус кўчаси, 73А уйда жойлашган Марказий Кенгашига +99897 477-11-01, +99898 300-54-30 телефон рақами орқали, ҳудудларда эса қуйидаги манзил ва телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри, Эрназар Олакўз кўчаси, 56-уй

+99890 595-77-76

Андижон вилояти

Андижон шаҳри, Навоий шох кўчаси, 122-уй

+99890 549-84-00

Бухоро вилояти

Бухоро шаҳри, Навоий кўчаси, 5-уй

+99890 511-12-48

Жиззах вилояти

Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси, 64- уй

+99891 565-52-50

Қашқадарё вилояти

Қарши шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 249-уй

+99894 297-51-37

Навоий вилояти

Навоий шаҳри, Навоий кўчаси, 30-Б уй

+99893 311-00-54

Наманган вилояти

Наманган шаҳри, Усмон Носир кўчаси, 7-уй

+99890 218-49-94

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри, Шохрух кўчаси, 82-уй

+99893 330-02-05

Сирдарё вилояти

Гулистон шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 77-А уй

+99894 580-66-77

Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳри, Баркамол авлод кўчаси, 44-А уй

+99897 535-13-31

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 17-уй

+99898 576-22-76

Хоразм вилояти

Урганч шаҳри, Абулғози Баходирхон кўчаси, 183-уй

+99898 000-70-91

 Сиз акцияга қўшилиб, сардобалик жабрдийдаларига озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник воситалар, кийим-кечаклар ва бошқа кундалик ҳаёт учун зарур бўлган нарсаларни  юборишингиз мумкин.

Тухфаларингизни олиб келишга имконингиз бўлмаса, ўзимиз бориб, оламиз.

Сизнинг акция орқали жўнатган ёрдамингиз ўз эгаларига етиб бориши кафолатланган! Бу ҳақида партиянинг uzlideр.uz сайти ва сайтнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали мунтазам, тезкор ва ҳаққоний маълумотлар бериб борилади.

Биз савобли ишга ўз хиссасини қўшишни истаган барча фаолларимизни “O‘zLiDePнинг ИНСОНПАРВАРЛИК КАРВОНИ” акциясига қўшилиши ва ушбу мураккаб даврда елкама-елка туриб, сирдарёликларга далда бўлишга чақирамиз.

  • Кўрилди
    1930
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+