O‘zLiDePнинг Янгиободда ўтказган сайёр қабулида Машҳурбек Кулбеков ишли бўлди

10.01.2018, 18:05

O‘zLiDePнинг Янгиободда ўтказган сайёр қабулида Машҳурбек Кулбеков ишли бўлди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан вилоятнинг олис Янгиобод туманидаги Сармич МФЙ, Хавотоғ ҚФЙ ҳамда Янгиобод ШФЙ фуқаролари иштирокида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, маҳалла раислари ва фаоллари иштирок этди.

Қабул давомида ижтимоий муҳофаза соҳасига оид масалалар ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришда юзага келаётган муаммолар бўйича мурожаат ва таклифлар билдирилди.

Сайёр қабул давомида Янгиобод тумани Сармич МФЙда яшовчи коллеж битирувчиси Машҳурбек Кулбеков ишга жойлашди. У анча вақтдан бери ўз мутахассислиги бўйича иш тополмай юрган эди. Ушбу масала юзасидан М.Кулбековнинг арзини эшитган Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ғ.Хожиев ўзи раҳбарлик қилаётган “Сармич баҳори” фермер хўжалигига ишга олди.

Қабул давомида Зиёкор кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар махаллада мавжуд чиқиндихона санитария талабларига жавоб бермаслиги юзасидан мурожаат қилишди. Ушбу масала Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Х.Назарқулов томонидан ўрганилиб, маъсул идора раҳбарларига депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди. Яқин кунларда маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган яна бир муаммо ўз ечимини топишига аминмиз.

А.ЯКУБОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг

жисмоний ва юридик шахсларнинг

 мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1598
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+