O'zLiDeP депутати 114 нафар аёлни иш билан таъминлади

04.05.2020, 21:53

O'zLiDeP депутати 114 нафар аёлни иш билан таъминлади

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси шароитида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, бу синовли кунларда Юртбошимиз томонларидан тадбиркорларга тақдим этилаётган имтиёзлар ва қулай шарт-шароитлар замирида, биринчи навбатда халқимиз турмуш фаровонлигни яхшилаш турганлигини вилоятимиздаги тадбиркорлик субъектлари ҳам чуқур ҳис қилган ҳолда янада самарали фаолият кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширишмоқда. 

- Бугунги кунда компаниямиз таркибидаги корхоналарда карантин талабларига тўла риоя қилган ҳолда ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттиряпмиз.  Биргина апрел ойида ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш орқали ишга муҳтож 114 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлашга эришдик дейди – Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутат, “ART SOFT HOLDING” компанияси раҳбари Олимхон Бабаханов. 

Тадбиркор йиллик тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватини 23,0 минг тоннага етказиш ва натижада кластер асосида етиштирилаётган пахта хом-ашёсини тўлиқ тайёр маҳсулотга айлантириб, 2020 йил якуни билан экспорт ҳажмини 100,0 млн. АҚШ долларга етказиш орқали иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга ва аҳоли турмуш фаровонлиги яхшилашга муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилган. 

Ҳақиқатдан ҳам бутун дунёда мураккаб вазият ҳукм сураётган бир пайтда юртимиз тадбиркорлари Президентимизнинг оқилона ва одилона олиб бораётган сиёсатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда фолият олиб боришлари бу синовли кунларни мардонавор енгиб ўтишмизда муҳим аҳамият касб этади.

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    967
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+