O’zLiDeP депутати Қонликўл туманидаги 160 та оилани 3 ой давомида оталиққа олди (+фото)

05.05.2020, 13:09

O’zLiDeP депутати Қонликўл туманидаги 160 та оилани 3 ой давомида оталиққа олди  (+фото)

Партиямиз фаоллари томонидан ҳудудларда ўз имкониятларидан келиб чиқиб хайрия ишлари амалга оширилмоқда. 

Хусусан, Қонликўл туманидаги "Kanteks Invest" МЧЖ ижрочи директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Қуандық Ешмуратов туманда пандемия даврида қийин аҳволга тушиб қолган ишсиз, бокувчисини йўқотган "Қанликөл" ОФЙ, "Жайхун" МФЙ, "Қосжап" ОФЙда истиқомат қиладиган   кам таъминланган 160 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатиб, уларни   3 ой давомида оталиққа олишга ваъда берди.

 Биз депутат ва тадбиркорлар ҳамиша халқимиз хизматидамиз, – дейди Ешмуратов.

Жойларда партиямиз фаоллари томонидан амалга оширилаётган хайрия ишлари давом этмоқда.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    225
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+