Депутат Феруз Насруллаев кўмагида Мингчинорда 5 та янги иш ўрни яратиладиган бўлди

06.05.2020, 11:32

Депутат Феруз  Насруллаев кўмагида Мингчинорда 5 та янги иш ўрни яратиладиган бўлди

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Феруз Насруллаев партия вилоят кенгаши ходимлари билан биргаликда Булунғур туманидаги Мингчинор маҳалла аҳлининг муаммоларини ўрганди.

Мулоқотлар чоғида Мингчинор МФЙ раиси Саодат Аллаёрова ҳудудда тикувчилик, нонвойхона, пишириқ цехи, аёллар гўзаллик салони, эркаклар сартарошхонаси ҳамда ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича ўқув маркази ташкил этишга эҳтиёж борлигини айтди.

-Маҳалламизда қўшимча хоналар ҳам бор. Бироқ жуда таъмирталаб,- деди С. Аллаёрова. Депутат Феруз Насруллаев мазкур ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, маҳалла марказидаги 1 та хонани тўлиқ таъмирлаб беришни ва тикувчиликни йўлга қўйиш учун 5 та тикув машинаси олиб беришни ўз зиммасига олди. Натижада маҳалладаги 5 нафар ишсиз хотин-қизлар доимий иш билан таъминланадиган бўлди.

Бахтигул Қаршиева

O'zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1336
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+