O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашининг инсонпарварлик карвони сардобаликларга етказилди

06.05.2020, 14:26

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгашининг инсонпарварлик карвони сардобаликларга етказилди

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув тошқини оқибатида минг-минглаб хонадонларнинг уй-жойлари, мол-қўйлари, экинларига зарар етди. Бундай вазиятда саховатли юртдошларимиз беминнат ёрдам қўлини чўзишмоқда. Улар сафига O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши депутатлари, тадбиркорлари ва фаоллари ҳам қўшилишди.

Куни кеча сардобаликларга кенгаш фаоллари томонидан “O‘zLiDePнинг инсонпарварлик карвони” акцияси доирасида ташкил қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, эҳтиёж учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кўрпа-тўшаклардан иборат хайрия карвони юборилди. Хайрия карвонида тошқиндан азият чеккан аҳолининг томорқасидаги зарар етган экинларнинг ўрнини тўлдириш мақсадида 5 турдаги 100 минг дона кўчатлар ҳам ўрин олган.

— Ўзбек биродарининг бошига ташвиш тушдими, қараб турмайди, дарров ёрдамга ошиқади, — дейди O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати Алишер Рўзиев. — Биз ҳам инсонпарварлик ёрдамимизни Сардоба тумани «Навоий» маҳалласидаги юртдошларимизга етказдик. Зеро, дўстларимизнинг ҳар қандай қайғуси бизнинг ҳам қайғумиз саналади. Шундай экан, бундан кейин ҳам биз ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаган ҳолда уларга сабр ва матонат тилаймиз. Унутманг, азиз сирдарёликлар! Биз сизлар билан биргамиз, бу синовни ҳам биргаликда енгамиз!

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1096
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+