Эл бошига ташвиш тушганда саховатни аяманг!

06.05.2020, 15:28

Эл бошига ташвиш тушганда саховатни аяманг!

Жорий йил 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборидан сув тошқини келиб чиқиши оқибатида Сардоба ва Оқолтин туманларидан 33 мингдан зиёд аҳоли Жиззах вилоятининг Дўстлик, Мирзачўл, Зарбдор, Ш.Рашидов, Ғаллаорол, Пахтакор туманлари ва Жиззах шаҳридаги касб-ҳунар коллежлари ётоқоналари ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилди. Биз ҳам ҳалқимиз бошига тушган ташвишдан бефарқ қараб тура олмадик.

Халқимиз бировнинг ташвишига ҳеч қачон томошабин бўлиб қараб туролмайди. Шу маънода, ушбу нохуш ходисани эшитган қанчадан-қанча тадбиркорлар, саховатпеша юртдошларимиз эвакуация қилинган одамларга ёрдам қўлини чўзишга шошилгани, бағрикенг халқимиз ўз хонадонидан уларга жой бергани хавотиримизни аритди. Саховатпеша инсонлар ва ҳомийлар томонидан зарурий озиқ-овқат, кийим-кечак, тиббий ниқоб, антисептик воситалар ва бошқа тиббиёт воситалари етказиб берилаётгани инсонпарварлик хислати халқимизнинг қон-қонига сингиб кетганини англатади.

Хусусан, Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O`zLiDeP депутати, “Жиззах пластмасса” АЖ бошқаруви раиси Элёр Тўрақулов томонидан коронавирусга қарши курашиш даврида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда, Сардоба сув омборида рўй берган тўғон ёрилиши натижасида Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманига эвакуация қилинган фуқароларга ва талофат кўрганлар учун 5 млн. 815 минг сўмлик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғорда фойдаланиладиган 1 млн. сўмлик пластик идишлар етказиб берилди.

Шунингдек, Шароф Рашидов туманига эвакуация қилинган фуқароларга ва талофат кўрганлар учун 5 млн. 789 минг сўмлик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, уй-рўзғорда фойдаланиладиган 1 млн. сўмлик пластик идишлар етказиб берилди.

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиб, талофат кўрган кўплаб юртдошларимиз ва бошпанасиз қолган Ш.Рашидов ва Мирзачўл туманига жойлаштирилган сирдарёликларга O`zLiDeP депутати томонидан ёрдамга, кўмакка мухтожларга имкони борича жами 1 тоннага яқин зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, 2 млн. сўмлик пластик идишлар ва ичимлик суви каби кундалик зарурий маҳсулотлар етказиб бериш орқали инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Дўстлик туман Кенгаши депутатлари Абдусаттор Бабабеков, Шохрух Тангяриковлар томонидан қўшни вилоятдан Дўстлик туманига эвакуация қилинган аҳолига озиқ-овқат маҳуслотлари тарқатилди.

Ишонаманки, бизнинг сабр-бардошли халқимиз ҳар қандай синовни енгади. Шу каби хайрли ишларни қўллаб-қувватлаётган тадбиркорларнинг сони ошиб бораётгани эса айниқса қувонарлидир. Шу ўринда, биз партиянинг электорати бўлган тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг бу каби хайр-саховат ишларида янада фаол бўлишга ундаймиз.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят

Кенгаши раисининг биринчи

ўринбосари-аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    845
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+