Мурожаатномани ўрганишга бағишланди

10.01.2018, 18:36

Мурожаатномани ўрганишга бағишланди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини ўрганиш ва уни партия электорати ва аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси ўринбосари, аппарат раҳбари Арзиқул Шеров “Мурожаатномада таъкидлаб ўтилган устувор вазифалар ҳамда ундан келиб чиқадиган партия ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида” маъруза қилди. Тадбир иштирокчилари  давлат ва жамият қурилиши тизими такомиллаштиришнинг устувор вазифалари, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар мавзуида маърузалар  тингладилар.

Таъкидландики, ушбу Мурожаатнома мамлакатимизнинг порлоқ истиқбол йўлини белгилаб берди. Юртбошимиз жорий йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берар экан, аввало, тадбиркорликни замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар. Зеро, инновацион ривожланиш йўлига ўтишда ҳар бир мамлакат илм-фанни ривожлантириши, ўсиб келаётган ёшларга пухта билим беришга эътибор қаратиши, тадбиркорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаб, уларга қулай ишбилармонлик муҳитини яратиб бериши шарт. Одамларнинг ҳаётий эҳтиёжи ва манфаатини таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралаётган озод юртимизда эндиликда тадбиркорлик фаолиятини текширишлар икки йилга тўхтатилди. Инвестицияларга кенг йўл бериш, солиқ қонунчилиги ва божхона текширувлари енгиллаштирилади. Бу эса аҳоли бандлиги ва фаровонлигини  янада оширишнинг муҳим омилидир. Айни шу вазифаларни бажаришда самарали депутатлик назорати ниҳоятда муҳимлигини партия фаоллари ва депутатлари чуқур англаб етишлари, фаолиятларини янада жонлантиришлари зарурлиги айтиб ўтилди.  

Тадбир сўнгида Мурожаатнома асосида O‘zLiDeP тизимида амалга оширилиши белгиланган комплекс чора-тадбирлар дастурида кўрсатиб ўтилган устувор вазифаларни бажариш борасида амалий таклифлар  ишлаб чиқилиб, уни партия электорати ва кенг аҳоли қатлами орасида тарғиб қилиш борасида партия фаоллари ва депутатлар олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди. 

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1829
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+