O'zLIDeP фаоллари томонидан ​Пахтакор туманига жойлаштирилган 1 минг 300 нафар фуқарога инсонпарварлик ёрдами етказилди

06.05.2020, 21:21

O'zLIDeP фаоллари томонидан ​Пахтакор туманига жойлаштирилган 1 минг 300 нафар фуқарога инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилояти кенгаши ҳам “OʻzLiDePнинг инсонпарварлик карвони” акциясини ташкил қилди.
 
Акция доирасида партия вилоят кенгаши ходимлари, халқ депутатлари шаҳар кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари кўрпа тўшак, озиқ-овқат, кийим кечак, болалар ўйинчоқлари ва бошқа уй рўзғор учун керак бўладиган буюмлар жамланмаси Сирдарё вилоятида содир бўлган офат оқибатида эвакуация қилиниб, Пахтакор туманидаги хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида жойлашган 400 нафар хамда Пахтакор тумани 11-мактабда жойлашган 900 нафар фуқарога етказиб берилди.
 
Бизда “OʻzLiDePнинг инсонпарварлик карвони” акцияси ҳали давом этади.
 
Саида Умаралиева,
 
O'zLIDeP Жиззах вилояти
 
кенгаши матбуот котиби
  • Кўрилди
    796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+