O'zLiDeP депутати қишлоқдошларига саховат кўрсатди

07.05.2020, 12:18

O'zLiDeP депутати қишлоқдошларига саховат кўрсатди

Олтиариқ туманидаги Бўрбонлик қишлоғи қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош.

O'zLiDePдан сайланган Олтиариқ туман Кенгаши депутати Қиличбек Аҳмедов қишлоқдошларига карантин даврида елкадош бўлмоқда. Аввалига ҳудудда бепул антисептик воситалар тарқатилишига бош бўлиб, фуқароларнинг карантин қоидаларига амал қилишларини тарғиб этган депутат кейинчалик, томорқадан самарали фойдаланиш, мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида рўзғор учун зарур бўлган картошка, сабзи, пиёз каби маҳсулотларни ўз томорқаларида етиштиришларини сайловчиларига тушунтирди. Шунингдек, бир гуруҳ аҳолига бепул кўчатлар тарқатди.

Қиличбек Аҳмедов хайрли ишларни давом эттириб, бугун ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган бир гуруҳ сайловчилари ҳолидан хабар олиб, уларга ун, ёғ каби озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

- Ҳозирги пандемия даврида маҳалладошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда, ҳудудларда юзага келадиган иқтисодий ва бошқа муаммоларни ечишда биз, депутатлар ҳамиша кўмакдошмиз, – дейди O’zLiDeP депутати.

Ҳа, бугун барча депутатлар халқ ичида. Зеро, сайловчилар ишончини қозониш катта бахтдир.

 Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    619
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+