O'zLiDeP фаоли 3 ой давомида 113 та оилани озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди

07.05.2020, 16:38

O'zLiDeP фаоли 3 ой давомида 113 та оилани озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлайди

Халқимиз учун муқаддас бўлган Рамазон ойида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳам қарз, ҳам фарздир.
Бугун ҳиммати баланд тадбиркор депутатларимиз ҳудудларида яшаётган кам таъминланган оилаларга, шунингдек, карантин туфайли ноқулай аҳволда қолган инсонларга кўмак беришга жадаллик билан киришдилар.

O'zLiDeP фаоли, Сенатор, “Zarafshоn Golden Group” компанияси таъсисчиси Улуғбек Файзиев ҳам хайрли ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга бел боғлади.

Тадбиркор вилоятимизда истиқомат қилаётган 113 та, шундан Навоий шаҳрида яшаётган 53 та оилани оталиққа олиб, уларга уч ой мобайнида зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни йўлга қўйди. Шунингдек, ушбу оилалардан 100 нафар фуқарони доимий иш билан бандлигини таъминлаш чораларини кўрмоқда. Бундан ташқари, Навоий шаҳридаги 50 нафар ёшларни озиқ-овқат маҳсулотларини оталиққа олинган оилаларга етказиб бериш хизматига ишга жалб этиб, уларни кунлик хизмат ҳаққи билан қаноатлантиряпти.

“Zarafshоn Golden Group” компанияси “Туронбанк” акциядорлик тижорат банки билан узоқ йиллик ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик орқали банкнинг молиявий қўмаги билан Кармана туманида замонавий иссиқхоналар мажмуаси, асаларичилик, узумчилик, боғдорчилик каби лойиҳалар ҳамда Қизилтепа туманида ташкил этилаётган янги текстиль фабрикасини фойдаланишга топшириши натижасида жорий йил сентябрь ойига қадар жами 800 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш йўлида изланмоқда.

Энг эътиборлиси, уларнинг 200 нафарини Навоий шаҳри ёшлари ташкил этиши кўзда тутилган.

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    918
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+