Президент Мурожаатномаси O‘zLiDeP фаолиятини жонлантириб юборди

10.01.2018, 18:48

Президент Мурожаатномаси O‘zLiDeP фаолиятини жонлантириб юборди

O‘zLiDeP Наманган вилояти Кенгашида “Сиёсий таълим маркази” томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқувчи O‘zLiDePнинг ҳудудий Кенгашлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда Наманган шаҳар, Наманган, Тўрақўрғон ва Уйчи туман Кенгашлари раис ва раис ўринбосарлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари етакчилари ва ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Ўқув-семинарда давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар, хусусан “фаол тадбиркор” тушунчасини кенг тарғиб қилиш, жамиятда аёлларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш ва партия имижини янада кўтариш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

Шу билан бирга тадбир давомида 2018 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг барча сохалардаги устувор йуналишлари ҳақида атрофлича сўз юритилиб, амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўқув-семинар қизғин баҳс мунозараларга бой ўтди. Тадбир давомида партия томонидан белгилаб олинган долзарб вазифалар билан бир қаторда, партия фаолларининг таклиф ва тавсиялари кенг муҳокама қилинди. Тадбир якунида иштирокчиларга анкета-саволнома тарқатилди ва ҳар бир иштирокчидан ташкил этилган ўқув-семинар бўйича фикр-мулохазалари олинди. Мазкур мавзудаги ўқув-семинарлар вилоятнинг бошқа туманларида давом этмоқда.

А.РАҲМАНОВ,

O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1763
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+