Наманганлик партиядошлар меҳр карвони билан Сирдарёга йўл олди

08.05.2020, 14:21

Наманганлик партиядошлар меҳр карвони билан Сирдарёга йўл олди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган вилоят кенгаши  “O‘zLiDePнинг инсонпарварлик карвони” акцияси доирасида гуманитар ёрдам билан Сирдарё сари йўл олди.

Меҳр карвонида сув тошқини натижасида жабр кўрган аҳоли вакиллари учун озиқ-овқат, кийим-бош, кўрпа-тўшак, уй-рўзғор буюмлари, тозалик воситалари ҳамда томорқа кўчатлари каби 150 миллион сўмлик маҳсулотлар жамланган.

- Сирдарё вилоятида юз берган офат бутун халқимизни, шу жумладан бизни ҳам ташвишга солди. Барча ватандошларимиз бу аянчли ҳолатга кўмакка ошиқяпти, - дейди O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши раиси Солижон Мўминов. - Бугун биз ҳам партиямиз фаоллари, депутатлар, партия электорати бўлган тадбиркорлар ва фермерлар билан бирлашиб хайрли ишга қўл урдик. 12 турдаги озиқ-овқат, 20 турдан ортиқ ноозиқ-овқат маҳсулотларини ва 150 мингдан ортиқ томорқа кўчатларини ёрдам сифатида юборяпмиз. Мақсадимиз, сирдарёлик ватандошларимизга оз бўлсада далда бериш, кўнглини кўтариш.

Биз, O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши сирдарёликлар билан биргамиз!

Бу каби савобли ишлар партиянинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    1405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илхом2020-05-08 16:52:32

Мен шундай савобли ишга хисса кушганимдан фахрланаман. Шундай хайрли ишни бошлаган УзЛиДеПга ташаккур!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+