O‘zLiDeP депутати ёнғиндан азият чеккан хонадон учун қурилиш материаллари етказиб берди

11.05.2020, 09:56

O‘zLiDeP депутати ёнғиндан азият чеккан хонадон учун қурилиш материаллари етказиб берди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Толиб Муҳаммадиевга Наманган шаҳри Тараққиёт маҳалласи Ғалаба кўчасида яшовчи Обидахон Азимовадан мурожаат келиб тушди.

Маълум бўлишича, бахтсиз ҳодиса туфайли мурожаатчининг хонадонида ёнғин содир бўлиб, уй таъмирталаб ҳолатга келиб қолган, хонадон эгасининг даромади кундалик эҳтиёжларидан ортмаётганлиги боис уйини қайта тиклашга қўли калталик қилмоқда экан.

Мазкур масала депутат Т.Муҳаммадиев томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди ва уйнинг таъмири учун зарур бўлган маҳсулотлар етказиб берилди.

Бундан ташқари, ушбу кам таъминланган оила қарамоғидаги кекса онахон учун ногиронлик аравачаси ҳам олиб берилди.

Юлдуз Юлдашева,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

  • Кўрилди
    1093
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+