Менинг янги сардобам

11.05.2020, 12:54

Менинг янги сардобам

O'zLiDeP депутати Дилфуза Абдусатторова ташаббуси билан Сардоба сув омбори тошқинидан зарар кўрган сардобалик, айни чоғда вақтинча Жиззах вилоятида истиқомат    қилаётган  70 нафар болажонлар ўртасида “Менинг янги Сардобам” номли расмлар танлови  ўтказилди. 

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгашит Кенгаши депутати, O'zLiDeP Сардоба туман Кенгаши аппарат раҳбари Дилфуза Абдусатторова  ташаббуси билан Сардоба сув тошқинидан жабр кўрган, айни вақтда Жиззах вилоятига кўчирилган ҳамюртларимиз ҳолидан тез-тез хабар олинмоқда. Депутатлар, саховатпеша инсонлар баҳамжиҳат уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, шу жумладан, зарур буюмлар етказиб берилишига  алоҳида эътибор қаратишяпти.

Дилфуза Абдусатторова бу гал Сардобалик болажонлар ҳаёти билан , уларга яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди. Жиззах шаҳрида ўз ота-оналари  билан истиқомат қилаётган оилалар болажонлари ўртасида депутат ташаббуси билан “Менинг янги Сардобам” номли расмлар кўргазмаси ташкил қилинди. Унда 70 нафардан зиёд болажонлар иштирок этди.

-Маълумки 1 май куни Президентимизнинг “Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди,- дейди Дилфуза Абдусатторова.- Президентимиз фармонига кўра Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба , Оқолтин, Мирзаобод туманларида 2020-2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй - жойлар қурилиши белгиланди. Унга кўра бу ҳудудларда бир қатор болалар боғчаси, мактаб, тиббий муассасалар, савдо марказлари, инфратузилма объектлари қурилиши ҳам мўлжалланган.

Болажонлар келгусида қуриладиган янги Сардобани суратларида, пластилиндан ясашган ўйинчоқларда, манзараларда жонлантиришди. Турли ёшдаги ўғил-қизлар  ўзлари келгусида истиқомат қиладиган уй-жойларни, атрофи гулларга бурканган дам олиш масканлари, мактаб ва ўқув юртлари, мактабгача таълим муассасалари, савдо мажмуаларининг суратларини  чизишди. Ҳар бир ўғил-қизнинг ўз уйи, гўшаси, ватан ичидаги кичик ватани ҳақидаги тасаввури ўз ижодида  аксини топди. Танлов иштирокчиси бўлган болажонларнинг ҳар бирининг меҳнатлари алоҳида эътироф этилиб , уларга Д.Фармонова томонидан совға-саломлар, кичкинтойларга юмшоқ ўйинчоқлару қўғирчоқлар совға қилинди.

Депутат Д.Абдусатторованинг қайд этишича Жиззахда истиқомат қилаётган ҳамюртларимизнинг яшашлари учун ҳар томонлама қулайликлар яратилган. Уларнинг саломатликлари  шифокорлар томонидан назоратга олинган , психологлар суҳбатлари ташкил қилиняпти. Тиббий ниқоблар ҳар икки соатда янгиси билан алмаштириляпти. Улар учун концерт дастурлари намойиш этилмоқда. Бир сўз билан айтганда ҳамюртларимиз жиззахликларнинг меҳр-оқибатлари қуршовида.

Д.Абдусатторова сув тошқинидан жабр кўрган ҳамюртларимизга барча шароитларни яратиб берган O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳамда шаҳар кенгашларига ўзи ҳамда Сардобаликлар номидан миннатдорчилик билдирди.     

                                                           Дилором Эсонова,

                                                           O'zLiDeP Cирдарё вилоят

Кенгаши матбуот котиби

 

  • Кўрилди
    899
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+