Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар

13.05.2020, 14:41

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдирдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов ва Спикер ўринбосари Актам Хаитов Тошкент вилоятининг Пискент туманида «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида булғор қалампири етиштиришга ихтисослашган Навоий МФЙ ҳудудида бир нечта томорқа ер эгалари, шунингдек «Мингтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида узумчиликка ихтисослашган деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

 Суҳбат ва мулоқотлар давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери охирги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш бўйича қабул қилинган қарорлар асосида амалга оширилган бир қатор муҳим ташкилий тадбирлар, шу жумладан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил қилингани, маҳаллаларда томорқа билан шуғулланадиган алоҳида лавозим жорий этилганлиги, аҳолига уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш бўйича «Томорқа хизмати» корхоналари фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳамда томорқада янги лойиҳаларни амалга ошириш учун Фермерлар кенгаши ҳузурида жамғарма фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳақида ахборот берди.

Шунингдек, ҳозирда Олий Мажлис қуйи палатасида деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни, шунингдек ерлардан самарали фойдаланаётган томорқа ер эгаларини рағбатлантириш механизмларини янада такомиллаштириш борасида қатор ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.

Хусусан, шу мақсадда ҳозирда «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш ишлари якунлаётганлигини айтиб, унинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Ўз навбатида шу соҳанинг оғиру-енгили, ютуқ ва камчиликларини ич-ичидан билган деҳқон хўжалиги раҳбарлари ва томорқачилар инқирозга қарши курашиш шароитида Президентимизнинг халқимизга йўллаган бир нечта мурожаатлари уларга ҳам жуда катта далда бўлгани, шу сабабли қишлоқ хўжалиги ерларидан унумли фойдаланиш учун «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойилига амал қилиб, ҳосилдорликни икки баробарга ошириш учун ҳаракат қилаётганликларини билдириб, ўз фаолиятларининг амалий натижаларини тақдимот қилдилар. Шу билан бирга қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган бир қатор аниқ ва жўяли таклифларни ҳам билдириб ўтдилар. Жумладан:

- Қонунчиликда уларга мева-сабзавотчилик кластерлари билан ҳамкорлик қилиш, мева-сабзавотчилик кооперацияларига аъзо бўлиш;

- Томорқа ер участкасини, унинг эгаси томонидан ижарага бериш масаласини чуқурроқ ўйлаш, бунда ижарани давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ўрнатилмаслиги, акс ҳолда бу ҳам бир бюрократик тўсиққа айланиб қолиши ҳақидаги таклифларни илгари сурдилар.

Юқоридаги ва бошқа таклифлар албатта қонун лойиҳасини муҳокама қилиш давомида инобатга олиниши айтиб ўтилди.

  • Кўрилди
    1014
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+