Хоразмда O‘zLiDeP вакиллари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди

14.05.2020, 11:27

Хоразмда O‘zLiDeP вакиллари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди

Республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш мақсадида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишнинг барқарорлигини таъминлаш юзасидан давлатимиз раҳбари томонидан қатор қарор ва фармонлари қабул қилинди. Бу эса мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг тезроқ оёққа туриб олишда, тўхтаб қолган корхоналар фаолиятини бошлашларига катта туртки бўляпти.

Бу борда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳудудий кенгашлари ва партия депутатлик гуруҳлари ҳам ўз электорати бўлган тадбиркорлар билан яқиндан мулоқотда бўлиб, керакли ёрдам қўлларини бермоқда.

Партия Хоразм вилоят кенгаши вакиллари ва депутатлар “Урганч ёғ-мой” АЖда бўлиб, карантин шароитида корхонада олиб борилаётган иш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Айтиш жоизки, ушбу корхонада партиянинг бошланғич ташкилоти ҳам йўлга қўйилган.

Мазкур жамиятнинг асосий фаолияти ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўлиб, жами устав капитали 11,2 млрд сўмни ташкил қилади, шундан 60,3 фоизи давлат улушидир. Бугунги кунда жамиятда 1014 нафар ишчи меҳнат қилиб, уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилади.

Корхона йиллик 189,0 минг тонна чигитни қайта ишлаш натижасида 31,8 минг тонна ўсимлик мойи, 13,4 тонна хўжалик совуни ва 9,4 тонна саломас ишлаб чиқариш қувватига эга.

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида корхонада ишлаб чиқариш бўйича белгиланган “Узёғмойсаноат” уюшмаси режасига нисбатан 933 тоннага ёки 93 фоизга ишлар бажарилган ҳамда 138,8 минг АҚШ доллари миқдорида саломас ва пахта ёғи Қозоғистон ва Тожикистон давлатларига экспорт қилинган.

Бугунги кунда корхона карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Ҳозирда энг кўп талаб юқори бўлган,  тиббий ва антисептик  воситалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган табиий глицирин ишлаб чиқариш цеҳида ҳам иш жараёнлари қизғин давом этмоқда.  

Аҳолини арзон ва узлуксиз ўсимлик мойи, шелуха ва хўжалик совунлари билан таъминлаш мақсадида апрел ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб корхона тўлиқ қувватда қайта ишга туширилди.

Пандемия шариоитида корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни арзонлаштирилган ҳолда аҳолига етказиб берилмоқда.

Шунингдек корхона томонидан биринчи ярим йилликка белгиланган 400,0 минг АҚШ долларлик экспорт режасини бажариш учун Тожикистон давлати билан шелуха маҳсулоти экспортини амалга ошириш бўйича мақсадли музокаралар олиб борилмоқда.

Бутун дунёда мураккаб вазият ҳукм сураётган бир пайтда юртимиз тадбиркорлари Президентимизнинг оқилона ва одилона олиб бораётган сиёсатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда фолият олиб боришлари бу синовли кунларни мардонавор енгиб ўтишда муҳим аҳамият касб этади.

Нилуфар Джаббарова,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

сектори мудири

  • Кўрилди
    201
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+