Жиззахда O'zLiDeP депутатлари 166 та оилага 50 млн. сўмлик саховат ёрдамини кўрсатди

14.05.2020, 14:28

Жиззахда O'zLiDeP депутатлари 166 та оилага 50 млн. сўмлик саховат ёрдамини кўрсатди

Бугунги синовли кунларда партия фаоллари, депутатлар томонидан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш ва уларга саховат кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашига O`zLiDeP сайланган депутатлар Элёр Тўрақулов ва Нодира Каримовалар хайрли ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Халқ вакиллари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида Ш.Рашидов туманидаги Хайробод, Шариллоқ, Туёқли, Файзорбод, Қораянтоқ ҳамда Жиззах шаҳридаги Нурлиобод маҳалларида истиқомат қилаётган 166 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга 6772 кг бўлган 50 млн.сўмлик зарурий озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.

O`zLiDePнинг саховатпеша депутат ва тадбиркорлари томонидан бу каби хайрли ишлари вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    943
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Турсынгул Каримова2020-05-14 14:48:36

Салем бердик .енем 80 жастагы бар уш балам бар олар мектеп окушысы озим хамледермин жумска жарамаймин кйуем аягы сынган .бизден хаким домком дымда комек жок кунимиз бир пенцияга караган олда енем дари дармагын аламыз ауысса камунал толеймиз харежетке дымда ауыспайт.мен домкомнан пасобия жардем акшада алмаймин.бизге комек бериниз деп Турсынгул Каримова .такыятас каласы шымбай 36 жасаумыз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+