Деҳқонободлик O'zLiDeP депутатлари эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

14.05.2020, 14:36

Деҳқонободлик O'zLiDeP депутатлари эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

Бугунги синовли кунларда пандемия даврида кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга партия депутатлари ва фаоллари томонидан  саховат кўрсатиш ишлари ҳали хануз давом этмоқда.

Деҳқонобод туман Кенгашига Гумбулоқ ҳудудидан сайланган депутат Орзиқулжон Бойқувватов тумандаги “Бибиқорасоч” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи кексалар, ногиронлиги бор кишилар ва кўп болали оилалар ҳолидан хабар олди. Уларга 2 миллион сўмлик гўшт, тухум, шакар, гуруч, ёғ ва картошка маҳсулотларини ҳадя қилди. Деҳқонобод туман кенгашига сайланган 11 нафар депутат  пандемия туфайли даромадини йўқотган оилаларга, кекса ҳамда ногиронлиги бор кишиларга жами 18 миллион сўмликдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари улашди.

Бу оғир кунлар ҳам ўтиб кетади, аммо қилинган саховатнинг қадри ҳеч қачон йўқолмайди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 ахборот хизмати

  • Кўрилди
    588
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+