Тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш давом эттирилади

14.05.2020, 14:38

Тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш давом эттирилади

Бугунги синовли давр, машаққатли палла ҳар бир жабҳада инсонларни имтиҳон қилмоқда. Коронавирусга қарши вакцина ва даволайдиган дори воситаси ҳали топилмагани сабабли вақт барчамиздан ушбу инфекция мавжуд бўлган шароитда яшаш ва ишлашга ўрганиш зарурлигини талаб қилмоқда. Президентимиз раислигида куни кеча 13 май куни ўтказилган видеоселекторда эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда, карантин талабларини юмшатиш   ва буни босқичма-босқич давом эттириш кераклиги таъкидланди. Бу билан аввало, иқтисодий фаолликни тиклаш орқали, аҳолининг ишлаши ва даромад олишини таъминлашга эришилади.

Масалан, бу борада дадил ҳаракатларни  инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 3 триллион сўм йўналтирилганлиги, иқтисодий фаолликни таъминлаш учун умумий қиймати 1 триллион сўмдан зиёд бўлган янги инвестиция лойиҳалари бошлаб юборилганлиги мисолида кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, яқин ват давомида карантин даврида ишламаган 14 мингта саноат корхонасидан ҳозирги кунда 10 мингтаси ўз фаолиятини қайтадан бошлади. Уларнинг 178 минг ходими ўз иш жойига қайтди. Бу дегани, албатта, аҳоли ўртасида юзага келган муаммоларнинг асталик билан бартараф этилиши деганидир.

Президентимизнинг пандемия шароитида аввалги берилган имтиёзларга қўшимча равишда тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш давом эттирилишини таъкидлаганлари келгусидаги янада фаровон турмуш ва иқтисодий барқарорликни маҳкам тутишга заминдир.

Айни вақтда карантин сабабли пойтахт билан вилоятлар орасидаги транспорт ва поезд қатновлари тўхтаб қолганди. Президентимиз йиғилишда олис ҳудудларнинг пойтахтимиз билан транспорт алоқасини тиклаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар. Асталик билан қатновларни йўлга қўйиш кераклиги ўз ўрнида талаб бўлиб қолмоқда.

Эҳтиёжлар сабабли карантин талаблари юмшатилмоқда. Бироқ ҳар бир инсон ўз саломатлиги, атрофдагилар соғлиги, юрт келажаги учун ҳам шахсий гигиена ҳамда карантин қоидаларига тўла амал қилиши зарур.

Раънохон САТТАРОВА,

Халқ депутатлари Андижон

вилоят кенгаши депутати

  • Кўрилди
    997
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+