O'zLiDeP депутати кўмагида 20 нафар ишсиз ёшлар ишли бўлди, 50 та эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатилди

14.05.2020, 15:44

O'zLiDeP депутати кўмагида 20 нафар ишсиз ёшлар ишли бўлди, 50 та эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатилди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгашига O’zLiDePдан сайланган депутат Соҳиба Гаппарова сайлов округидаги Яккасада ва Гулбоғ маҳаллалари аҳолиси билан учрашди.

Бугунги учрашувдан кўзланган асосий мақсад шу ҳудудда яшовчи кам таъминланган оилалар ва ишга муҳтож ёшларнинг бандлигини таъминлаб, уларнинг даромад топишларига ёрдам беришдир.

Мана шу мақсадда маҳалладаги 20 нафар ёшлар шаҳримизда жойлашган “Наманган порлоқ таъмир сервис” корхонасига ишга жойлаш учун йўналтирилди. Шу куннинг ўзида ишлаш истагидаги ёшлар корхона фаолияти ва ишчиларга яратилган шароитлар билан таништирилди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, халқ вакили аҳолидан келган мурожаатларни ҳам ўз вақтида ўрганиб, ечим топишига кўмаклашмоқда.

Масалан,  Гулбоғ маҳалласида яшовчи якка тадбиркор Маъруф Жаббаров карантин чоралари туфайли фаолият юрита олмаётган эди, депутат саъйи ҳаракати билан 800 кг пиёз маҳсулотини ўз ҳаридорларига етказиб берди.

Яна шу ҳудуддаги мебел ишлаб чиқарувчи  тадбиркор Аюбхон Исақовга карантин ҳолатида фаолият юритиши учун маҳсулотларига Мингбулоқ туманидан буюртма олиб берилди. 

Бундан ташқари депутат маҳалладаги юз билан юзлашган кексалар ҳолидан ҳам хабар олди. Шу билан бирга ҳудуддаги 50 та эҳтиёжмад оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    908
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+