O'zLiDeP депутати кўмагида Элатанга тоза ичимлик суви келди

15.05.2020, 10:32

O'zLiDeP депутати кўмагида Элатанга тоза ичимлик суви келди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати Дилбархон Хошимовага бундан бир неча кун олдин Наманган туман Элатан маҳалласида яшовчи аҳоли вакилларидан мурожаат келиб тушган эди. Унда маҳалла аҳли ҳудудни тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласини ўртага ташлашган эди.

Ҳар бир сайловчининг фикри, мулоҳазалари ва мурожаатларига доимий эътибор бериб келадиган депутат мазкур масалани ҳам қисқа муддатда тумандаги сектор ва мутасадди раҳбарларга нечоғлик долзарб эканлигини  тушинтира олди. Натижада депутат саъйи ҳаракати билан муаммо ўз ечимини топди. Элатан маҳалласига тоза  ичимлик суви келди. Бу эса ҳудудда яшовчи 600 нафардан ошиқ аҳоли учун чин маънодаги хуш хабар бўлди.

- Халқимизда сув келтирган элда азиз, деган нақл бор. Эндиликда  маҳалла аҳли узоқ масофадан ичимлик суви ташиб ичиш машаққати ва оғирлигидан халос бўлди, - дейди Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати А.Мирзакбаров. Маҳалладаги нуронийлар, ёшлар, аёллар, бугунги кунда шундай хайрли ишни бажарган вилоят депутатимизга, туман сектори раҳбарларимизга, қурувчиларимизга ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.

O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    323
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+