Сайловчилар ишончини қозониш – катта бахт

15.05.2020, 11:31

Сайловчилар ишончини қозониш – катта бахт

Юртимизда амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар ва бунёдкорлик ишлари одамларнинг турмуш тарзи ва онгини ҳам ўзгартираётир. Албатта, бу каби ишлар замирида фидойилик ва меҳнатсеварлик мужассам.

Бағдод туманида истиқомат қилувчи Қаҳрамонжон Миртазақулов узоқ йиллардан буён туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида баркамол авлодни жисмонан бақувват ва комил инсон бўлиб улғайишлари йўлида ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

У 2013 йилда O‘zLiDeP Бағдод туман Кенгашига аъзо бўлди. Партиянинг мақсад ва вазифалари билан танишиб, қолаверса, тадбиркор дўсту қадрдонларининг маслаҳатлари билан унда ҳам тадбиркорлик билан шуғулланиш иштиёқи пайдо бўлди. Қ.Миртазақулов 2013 йилда “Abbosbek Super Star” оилавий корхонасига асос солди.

Қаҳрамонжон Миртазақулов 2019 йилда ўтказилан сайловда Бағдод туман Кенгашига депутат этиб сайланди. Фуқаролар унга юксак ишонч билдирди.

Тадбиркор ва депутат дастлаб озиқ-овқат дўконлари билан фаолият бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб қурулиш материаллари ишлаб чиқарилиши билан бирга, тикувчилик фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Ҳозирда мақоламиз қаҳрамонининг турмуш ўртоғи Гулнозахон Исмоилова “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ўнлаб хотин-қизларга тикувчилик сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Қолаверса, қурулиш материаллари ишлаб чиқариш цехининг ҳам фаолияти кундан-кунга кенгаймоқда. Цехга янги ишчилар ҳам қабул қилинмоқда. Буни қарангки, депутатнинг амалга ошираётган ишлари билан танишиш мақсадида оилавий корхонага ташриф буюрганимизда Қобулжон ва Муслимбеклар шу куни ишга қабул қилиниб, иш бошлаган эканлар. Уларнинг иш ўрнига эга бўлганларидан қувончлари чексиз.

Партия фаоли карантин вақтида юзлаб оилаларга озиқ-овқат маҳсулотларини бепул тарқатиб, халқнинг дуосини ола билди. Шунингдек, ўз сайлов округидаги бир қатор муаммоларни ҳам тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида бартараф этиб, фуқароларга қулай шарт-шароитлар яратилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

- Депутатлик мансаб эмас, аксинча, халқ ва давлат ўртасидаги кўприкдир. Мен ҳар қадамимда сайловчиларимнинг ишончини оқлашга, уларнинг бугунидан рози бўлиб, эртанги кунга юксак мақсадлар билан яшашларига ўз ҳиссамни қўшишни ўйлайман ва ҳаракат қиламан, – дейди халқ вакили.

Ҳа, албатта, депутатнинг режалари ҳали бисёр. Насиб этса ҳаммасининг уддасидан чиқади. Ахир айтадиларку, ният яхши бўлса, албатта, ижобат бўлгай, деб.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши

матбуот котиби

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+