Бугунги кун талаби - аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш

15.05.2020, 12:01

Бугунги кун талаби - аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш
Айни дамларда бутун дунёда ҳукм сураётган коронавирус пандемияси Ватанимизни ҳам четлаб ўтмади. Бугунга келиб инфекция билан касалланган юртдошларимизнинг қарийб 80 фоизи бутунлай дарддан фориғ бўлди.
 
13 май куни Юртбошимиз томонидан ўтказилган видеоселектр йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини ҳушёрликни янада оширган ҳолда юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича бир қатор масалалар кўрилди ва бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилди.
 
Йиғилишда пандемия шароитида аввалги берилган имтиёзларга қўшимча равишда тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш тадбирлари изчил давом этиши юзасидан ҳам муҳим топшириқлар илгари сурилди. Хусусан, май-июль ойларида кичик бизнес ва фермер хўжаликларига ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилиб, кичик бизнес вакиллари, якка тартибдаги тадбиркорлар келгуси уч ой давомида ер ва мол-мулк солиғидан озод этилди. Апрел-май ойларида мингдан зиёд тадбиркорларнинг ер ва мол-мулк солиқлари ва пенялари бўйича кечиктирилган 80 миллиард сўм тўловлари кечиб юборилиши, шунингдек, божхона тўловларини 120 кунгача кечиктириб тўлашга рухсат берилди. Бундан кўринадики, ушбу имтиёзлар натижасида партиямиз электорати ҳисобланган минглаб тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари ўз маблағларини тежаган ҳолда, сармоя ва айланма маблағларини кўпайтириш, фаолиятларини янада кенгайтириш имконига эга бўлдилар.
 
Зеро, дунё ҳамжамиятида коронавирусга қарши вакцина, даволайдиган дори воситаси топилмаган айни вазиятда халқимизни ушбу шароитда яшаш ва ишлашга ўргатиш, амалга оширилаётган ислоҳотлардан тўғри ва ўз ўрнида фойдаланиш бўйича аҳоли ўртасида кенг кўламли тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз бугун ҳар қачонгидан ҳам долзарб масаладир.
 
Хулоса ўрнида айтишим мумкинки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадлари кескин камайишининг олдини олиш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича видеоселектрда илгари сурилган вазифаларни масъулият билан адо этишга ҳисса қўшиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.
 
Ҳожиакбар Ҳожиматов,
 
Халқ депутатлари Фарғона вилоят
 
Кенгашидаги OʻzLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси,
 
OʻzLiDeP Қува туман Кенгаши раиси
  • Кўрилди
    640
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+