“GM Uzbekistan” АЖ Хоразм вилоят филиали энг яхши GM заводи деб топилди

06.11.2017, 17:12

“GM Uzbekistan” АЖ Хоразм вилоят филиали энг яхши GM заводи деб топилди

“GM Uzbekistan” АЖ Хоразм вилоят филиали Президентимизнинг 2012 йил 22 ноябрдаги қарорига асосан ташкил этилган эди. Ҳозирги кунда заводда 1700 нафардан ортиқ ишчи ходим меҳнат қилмоқдалар. Қувонарлиси, уларнинг 1000 нафарга яқини O‘zLiDeP сафида бирлашган.

Таъкидлаш керак, халқ депутатлари Хоразм вилояти ва Хазорасп туман Кенгаши депутати, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, корхона раҳбари С.Жуманиёзов ўз фаолияти давомида партия Хоразм вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда қуйи бўғин аъзоларининг сиёсий дунёқарашини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратиб келади. Шу мақсадда ўнга яқин давра суҳбатлари, семинар-тренинглар ва очиқ мулоқотлар ташкил этилди.

Маслакдошларимизнинг самарали фаолияти натижасида завод GMIO (General Motor international organization) нинг 9 ойлик якунларига кўра энг яхши GM заводи деб топилди.

– Қисқа муддат ичида корхонамизнинг бундай юқори натижага эришгани заводимизнинг ҳар бир ишчи-ходими меҳнатига муносиб рағбат бўлди, – дейди корхона раҳбари С.Жуманиёзов. – Бу эса келгусида завод фаолиятини янада ривожлантириш, янги машина русумлари ва жиҳозларини ишлаб чиқиш ва шу орқали воҳамиз иқтисодиётини янада юксалтиришга замин яратади. Ана шу вазифалар зиммамизга янада кўпроқ ишонч ва масъулият юклайди. 

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2759
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+