“Пахтаобод”да асаларичилар кооперацияси ташкил этилади

16.05.2020, 03:54

“Пахтаобод”да асаларичилар кооперацияси ташкил этилади

Спикер ўринбосари А.Хаитов шу куннинг ўзида Нишон туманида ташкил этилган “Нишон юлдуз томорқа хизмати” МЧЖ фаолиятини кўздан кечирди.

Жамият раҳбари Ғайрат Панжиев саъй-ҳаракати билан 900 миллион сўм кредит эвазига 30 та мотокультиватор олиб келинди. Бу мини-техникалар 30 нафар ишсиз фуқарога фойдаланиш учун берилади.

Шунингдек, ташкилот томонидан тумандаги аҳоли томорқаларида 150 та иссиқхона барпо этилди. Боғ ичида ишлайдиган мини-трактор, мини-тиркама, сув насоси ва бошқа томорқа хўжалиги учун зарур бўлган техникалар харид қилинган ва улардан аҳоли ўз томорқа хўжаликларини ривожлантиришда унумли фойдаланмоқда.

Спикер ўринбосари туманда бу йўналишда олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди. 

Халқ вакиллари мазкур учрашувлар чоғида тумандаги Пахтаобод қишлоғи асаларичилари билан ҳам мулоқот қилди.  

Бугунги кунда қишлоқда 500 нафар томорқачи асаларичилик билан шуғулланади. Бу ерда йилига 300 тоннадан ортиқ шифобахш асал етиштирилади.

Ишчи гуруҳ аъзолари ҳудудда асаларичилар кўплигини, аммо улар ўз маҳсулотларига бозор топишда қийналаётгани, асални қадоқлаш йўлга қўйилмагани харидоргирлигини пасайтириб юбораётганини айтиб ўтишди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида Пахтаобод қишлоғида асаларичилар кооперациясини барпо қилишга қарор қилинди. Бу кооперация нафақат асални қадоқлаш, харидор топиш, балки хорижга экспорт қилиш масалалари билан ҳам шуғулланади.

         O'zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    231
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+