«Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили» – Расул Кушербаев

16.05.2020, 04:21

«Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили» – Расул Кушербаев

Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили. Бироқ шунга қарамай таълим муассасаларида ўқитиш 7 тилда олиб борилади, шу жумладан рус тилида. Камида 11 тилда газета ва журналлар чоп этилади.

Мамлакатда ўзбек тили давлат тили сифатида қонуний ҳисоблангани учун расмий ишда унга риоя этишда масъулиятни ошириш суверен Ўзбекистоннинг мустақил иши. Ҳеч бўлмаса расмий идорада давлат тилида иш юритилмаса давлат тилининг мақоми қоладими.

Ўзбекистон расмий давлат тилига эга суверен мамлакат. Қолганлар ҳам шу суверенликни ҳурмат қилиши шарт.

Расул Кушербаев,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    2540
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Fazlitdin2020-05-22 08:09:38

Узбек тили давлат тили булиш керак ва Шарт


Кабулбай2020-05-20 14:17:52

Она дунеда энг буюк зот. Она номига факат икки суз кушиб айтилади . Она ватан, она тили. Она ватан бу нима? Киндик конинг тукилган жой.Ота-боболаринг хоки уларок уларнингрухлари айланиб юрган жой. Она-тилинг эса сенинг кимлигингни , кайси миллатга миллатга мансублигингни белгилаб берувчи кадриятдир. Шу икки кадряти булмвган мамлакатнинг келажаги йук. Юртимиз тепасида утирган рус тилида гапиришни яхши курадиган мансабдор шахисларга айтадиган гапим . Давлат тили узбек тили булганига 30 йил булди, лекин ханузгача узбек тилида хужжат юргазишни билмайдиган мансабдор шахислар куп. Давлатни организм деб тассавур килсак, сизлар бош мияда жойлашган асосий бугимсизлар. Сизлар кандай йулга бошласаларингиз тана шу ишни бажаради. Якинда бир курсатув курдим. Афзвл Рафиков сузини келтираман. Мен рус маданияти асосида усиб-улгайдим лекин касбим сабабли узбек тилини чукур урганишимга тугри келби. Новоий китобларини укиб куз олдимда буюук бир сиймо гавдаланди. Русларнинг буюк езувчилари саналмиш Пушкин, Лермонтов каби езувчилар тасовиримда еш йигитчалар булиб колди. Бу билан нима демокчиман. Туркий тиллар золворини тарихимиз золворини укисак излансак чукир хис киламиз, хурматлаймиз.17


Шароф2020-05-19 14:03:51

Депутатларда бошка муфимрок иш йукми. Тушинаман узбек тили Давлат тили деб белгиланган. Хозирги карантин даврида халк кийналган масалалари буйича ердам берсаларингиз яхши булар эди. Нима муамолар камми.


Улугбек Ураков2020-05-17 13:16:35

Узбек тилини хакикатда ягона расмий давлат тили сифатида хамма иш юритишлар Вазирлик ва Вазирлир махкамаси парламентдан чикаетган буйруклар карорлар конунлар ва барча хужатлар факат Узбек тилида чикиши ва фукаролик беришда хам узбек тилини билишини йулга куйиш керак деб хисоблайман рус тилига худди бошка чет тилларидек инглиз хитой француз немис тилларидек макомда булиши керак деб хисоблайман


Nodirbek2020-05-17 12:33:14

Ba'zi bir moliyaviy qonun xujjatlari rus tilida tasdiqlanadi, lekin tarjima qilsangiz boshqacha ma'no chiqadi, axir bu kimlargadir xayot mamot masalasi bo'lishi mumkinku!


Абдурашид2020-05-17 12:03:57

Ассалому алайкум мен 5 -6 йилдан бери тошкентга иш юзасидан давлат идораларига бораман 70% ходимлар рустилида гапиради айримлари узбекча билсахам рустилида гапиради


Дилмурод2020-05-17 12:00:38

Дунёда уз тилига эга булиш фахр эканини хис килиш туйнусири улдирилишига сабаб буладиган ишьарга бефарк булмаслигимиз керак .басшундай экан давлат муассасаларида ва ахоли билан ишлаш холатларида чикарилгпн хар кандай карор ёки ёзма мурожат биринчи навбатда соф Узбек тилида булиши узбекистон республикаси давлат тили булмиш Узбек тилини бузилишига ва уни камситилишига сабабчи булган хар кпндай шахсга нисбатан конунан чора курилиши тугри булади деб уйлайман! Агар тиоимизни саклай билмасак уни эхтиёт килмасак миллатимиз конимиз бузулишига сабабчи булиб колиш хавфи бизни таъкиб килаверади ...


Шавкат2020-05-17 09:23:24

Узбекистон куп миллатли давлат, мени дадам тожик, аям узбечка бўлганлар, уйда икки тилда гаприш оддат булиб колган, лекин рус тилида укиганмиз. Мени фикримча давлат тили узбек тили булиши шарт, лекин бошка тилда гапириш хеч кимга ман этилиши мумкин эмас. Мен хамиша битта нарсани хохлардим, радио телевиденияда тоза узбек тилида бе шевасиз гапришларни, хокимият давлат органларида ишловчи ходимлар тоза узбек тилида ва сан- санламасдан, сиз сизлаб хурмат билан гапришларни, бола тузилган пайтдан бошлаб у билан сизлаб гапришни, лексикадан умуман сан деган гапни ёкотсак ана унда бир узбек тили эмас балки Узбекистон давлатини бутун дуньёга машхур киламиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+