Спикер ўринбосари Қамаши туманида аҳоли томорқаларига экин экиш ҳолатини ўрганди

17.05.2020, 14:47

Спикер ўринбосари Қамаши туманида аҳоли томорқаларига экин экиш ҳолатини ўрганди

Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатларнинг Қашқадарё вилоятига боргани ҳақида хабар берган эдик.

Халқ вакиллари воҳадаги учрашувлари давомида Қамаши туманидаги “Чим” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Дилшод Бекмуродов раҳбарлик қилаётган мазкур жамиятда 3 гектар ер ажратилган бўлиб, шундан 1 гектарига иссиқхона барпо этилган. Айни пайтда иссиқхонада помидор, бодринг, булғур қалампири ва бошқа масҳулотлар етиштирилмоқда.

Шунингдек, “Томорқа хизмати” МЧЖ Чим қишлоғи томорқачилари фаолиятини ривожлантиришда ҳам ўз ёрдамини аяётгани йўқ. Хусусан, тажриба участкасида етиштирилган кўчатлардан аҳолига 700 минг дона тарқатилди. 400 нафар томорқачига иссиқхона қуриб беришда кўмаклашди. Улардан 16 та кам таъминланган оилага имтиёзли тарзда хизмат кўрсатилди. Қувонарлиси, жамият томонидан шу йилнинг ўзида аҳоли томорқаларида етиштирилган 190 минг долларлик маҳсулотлар Россия давлатига экспорт қилинди.  

Депутатлар иссиқхона фаолиятини кўздан кечирар экан, помидор кўчатлари орасига булғур қалампири экиш тажрибаси қўлланаётганини муҳим янгилик сифатида эътироф этди.

Янги лойиҳаларни одамлар тез илғайди ва амалга ошириш учун иштиёқ билан киришади. Чим қишлоғида ҳам шундай бўлди.

Спикер ўринбосари қишлоқда 20 гектарлик замонавий иссиқхона қуриш ғоясини илгари сурганида уни туман ҳокими Шерали Санаев ва кўплаб тадбиркорлар қўллаб-қувватлашди.

Эндиликда иссиқхоналар кооператив тарзида ташкил этилиб, бўлажак тадбиркорларнинг ҳар бирига 2-3 сотихдан тортиб 1 гектаргача берилади. Бу лойиҳани амалга ошириш учун 22 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ талаб этилади. Бўлажак ишлаб чиқариш кооперативи қишлоқ томорқачилари учун ўқув маркази вазифасини ҳам бажаради.

OzLiDeP  Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    435
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+