O'zLiDeP Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари сирдарёликларга саховат ёрдами кўрсатди

18.05.2020, 14:05

O'zLiDeP Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши фаоллари сирдарёликларга саховат ёрдами кўрсатди

Сирдарё вилоятида юз берган фалокат жафокаш халқимизни бир мақсад йўлида бирлаштирди. Сирдарёда бўлган офатдан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш, сув ташқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатиш мақсадида  O'zLiDeP  Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши ҳам хайрли ишдан  четда турмади.

Мазкур офатдан жабрланган аҳоли учун Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши "O'zLiDePнинг инсонпарварлик карвони" акцияси доирасида  ёрдам юборилди.  

- Сирдарё вилоятида юз берган офат бутун халқимизни шу жумладан бизни ҳам ташвишга солди, - дейди O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Соғиндиқ Турманов.    

Қийналганда ёрдам бериш, эҳтиёжмандга кўмак кўрсатишга ошиқиш каби эзгу фазилатлар халқимизга хос азалий одат экани шу акция доирасида яна бир бор маълум бўлди.  

Бу хайрли ишга нафақат саховатпеша инсонлар, партиянинг туман ва шаҳар кенгаши ходимлари,  тадбиркор ва  фермерлар,  депутатлар ва партия фаоллари   бирлашиб баҳоли қудрат ҳисса қўшдилар.

Сардобаликлар учун озиқ-овқат, кийим-кенчак, кўрпа-тўшак, уй-рўзғор буюмлари, тозалик воситалари юборилди. 

Мақсадимиз эса  сирдарёлик ватандошларимизга оз бўлсада далда бериш, кўнгилини кўтаришдир.

Акция доирасида бу каби хайрли ишлар жойларда давом этмоқда.    

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    201
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+